26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги Қозоғистон барпо этишдаги муҳим қадам

Ақўрдада Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев раислигида Қозоғистон халқи Ассамблеясининг XXXI сессияси ўтди.
Янгича таркибда ўтган икки кунлик сессия кун  тартибида эришилган ютуқлар,  долзарб  масалалар муҳокама қилинди. Мухтасар қилиб айтганда, Ассамблея аъзолари мамлакатда ва халқаро майдондаги сиёсий қарама-қаршиликларда бирлашиши, ватанпарварлик, фуқаролик фаоллигини ошириши, ҳамжиҳатлик ва барқарорликни асраб-авайлаши муҳимлиги қайд этилди.
Сессия якунида ҚР Президенти, Ассамблея Раиси Қасим-Жўмарт Тўқаев ҳозирги геосиёсий вазиятда барча қозоғистонликлар бирдамлигидан мустаҳкамроқ куч йўқлигини таъкидлади. Ички ва ташқи қарши кучларнинг салбий ташвиқотига алданиб қолмасликка чақирди. Март ойидаги Мактубда белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда миллат вакилларини фаолликка чақирди. Сайлов жараёнини ўзгартириш, Парламентга юқори мартабали фуқароларнинг келиши, шунингдек, кўп сонли этник гуруҳларнинг жалб этилиши таъкидланди. Конституциянинг 33-моддасига ўзгартиришлар киритиш кутилмоқда ва барча қозоғистонликларнинг ушбу муҳим воқеада иштирок этиши учун референдум ўтказишга қарор қилганини маълум қилди.
Муқаддас Рамазон ойида, Қозоғистон халқи бирлиги куни арафасида ўтган сессия барчани янгича фикрлаб, Янги Қозоғистонни барпо этишга даъват этди.

Алишер СОТВОЛДИЕВ, “Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири, 2022-04-30, 04:33 403
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.