26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ишсизларга янги имкониятлар

Туркистонда “Меҳнат бозори истиқболлари, янги имкониятлар” ярмаркаси ўтди. Тадбирдан кўзланган мақсад – иш берувчи ва ишсиз фуқарони бевосита учраштириб, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларни оммалаштириш эди.
Ёшлар ўртасида ишсизликни камайтириш ҳамда малакали ишсизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ўтказилган ушбу тадбирда шимолий минтақаларга кўчиб ўтиш ниятида бўлган фуқаролар учун янги иш ўринлари таништирилди.
Бундан ташқари, имконияти чекланган, пробация хизмати бўйича рўйхатда турган, алимент тўлаш бўйича қарздор фуқароларга ҳам мавжуд имкониятлар намойиш этилди.
Вилоят миқёсида уюштирилган бўш иш ўринлари ярмаркаси 4та йўналишда амалга оширилди. Туркистонлик иш берувчилар ҳамда сўзоқлик йирик корхоналарнинг  вахта услуби бўйича тавсия этган иш ўринлари тақдимоти, “Меҳнат” давлат дастури доирасида грант олиб, ўз ишини очган фуқаролар кўргазмаси, меҳнат муносабатларига оид қонунчиликни тушунтириш, шимолий минтақада ишлаш ниятида бўлган фуқароларга маслаҳатлар бериш.
Ярмаркада жами 334та доимий иш ўрни тавсия этилди. Шунингдек, 200 одам “Ёшлар амалиёти” ва “Дастлабки иш ўрни” лойиҳаларига йўлланди. Шимолий минтақага кўчишга тайёрланаётган 6000 одамга маслаҳатлар берилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-04-30, 04:35 257
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.