26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда яна бир анжуман

Туркистонда туркий давлатлар муфтийлари иштирокида «Ислом тамаддуни тараққиётига туркий халқларнинг қўшган ҳиссаси» мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман ўтди.
Йиғилишда Туркия Республикаси Дин ишлари бошқармаси раҳбари, Бош муфтий Али Ербаш, Кавказ, Қирғизистон ва Ўзбекистон мусулмонлари диний идоралари раҳбарлари иштирок этди.
Анжуманда туркий оламнинг муштарак мероси Қўрқит ота, Яссавий, Навоий, Манас мероси, Мотуридий таълими ва Абу Ҳанифа мазҳабини тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Диний байрамларни бир кунда нишонлаш ва деструктив диний оқимлар салбий тарғиботининг олдини олиш масалаларига эътибор қаратилди.
Анжуман аввалида Қозоғистон Президенти Қ. Тўқаевнинг тадбир иштирокчиларига йўллаган табрик мактуби матнини ҚР Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазири Асқар Ўмаров ўқиб эшиттирди.
«Озарбайжон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркия бош муфтийларига ва муҳтарам меҳмонларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ота-боболаримиздан мерос қолган ислом дини эзгулик, одоб-ахлоқ каби олижаноб фазилатларни тарғиб қилади. Шунингдек, тинчлик, барқарорлик ва фаровонликни мустаҳкамлашга чақиради. Шу муносабат билан анжуманда иштирок этаётган дин арбоблари жаҳон ҳамжамиятини эзгу ишларга сафарбар этишга катта ҳисса қўшади, деган умиддаман. Бугунги учрашув тарихи муштарак бўлган мамлакатларимизнинг маънавий-маърифий ишларига янги суръат бағишлаши, эзгу ташаббусларимиз ривожига хизмат қилиши шубҳасиз» дейилади Президентнинг табрик мактубида.

2022-05-12, 03:06 265
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.