26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Марказий Осиё халқаро институти фаолияти билан танишди

Марказий Осиё халқаро институтида Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дархан Сатибалди билан учрашув ўтди.
Меҳмонга Марказий Осиё халқаро институти олдидаги мақсад ва вазифалар, Институтнинг маҳалллий ва хорижий, жумладан, Қозоғистондаги шериклар билан ҳамкорликда амалга ошираётган тадбирлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Икки давлат раҳбарларининг кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ишончни янада мустаҳкамлаш борасидаги қатъий сиёсий иродаси туфайли 2021 йилнинг 6 декабрида Ўзбекистон – Қозоғистон кўп қиррали алоқаларининг шонли йилномасида янги ёрқин саҳифа очилгани – Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни иттифоқчилик муносабатлари даражасига олиб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилингани чуқур мамнуният билан қайд этилди.
Учрашувда, шунингдек, Марказий Осиёда минтақавий ўзаро ҳамкорлик, уни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, мамлакатларимизнинг етакчи тадқиқот марказларининг икки томонлама  ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат якунида икки томонлама ва минтақавий шерикчилик масалалари ҳамда икки мамлакат илмий-академик алоқаларини фаоллаштириш юзасидан мунтазам мулоқотда бўлишга келишиб олинди.

24.kz, 2022-05-17, 03:34 504
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.