26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги Қозоғистонга янги қонунлар керак

Конституциявий ислоҳотларнинг мақсади – мамлакатимизни сиёсий жиҳатдан ҳар томонлама янгилашда мустаҳкам пойдевор яратиш. Яқинда Конституциявий кенгашга асосий Қомусимизга киритиладиган ўзгартиришлар лойиҳаси йўлланди. Унинг қабул қилиниши давлат институтларини ташкил этиш ва Янги Қозоғистонни барпо этиш имконини беради. Фуқароларимиз: “Янги Қозоғистон деганимиз нима?”, – деган саволни бот-бот беришмоқда. Менинг фикримча, бу саволга қисқа ва лўнда жавоб бериш мумкин. Янги Қозоғистон деганимиз – том маънода адолатли Қозоғистон.
Тан олиш керак, фуқароларимизга ижтимоий адолат етишмайди. Оддий одамларнинг манфаатлари эътиборга олинавермайди, ҳатто, давлат девони томонидан ноҳақликлар содир этилади. Фуқароларнинг давлат муассасаларига ишончсизлиги мана шундан келиб чиқади. Шу боис, “AMANAT” партияси олдида ушбу камчиликларни бартараф этиш вазифаси турибди. “Фуқаролик жамият ва ҳокимлик ўртасида кўприк бўлиш учун сиз одамлар билан елкама-елка туриб, ишлашингиз керак”, деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.
Қасим-Жўмарт Кемелули Қозоғистон халқи Ассамблеяси сессиясидаги маърузасида: Конституцияга киритилган ўзгартиришлар Парламент томонидан кўриб чиқилади, деб ўйлагандик. Бу амалдаги қонунчиликда белгиланган тартиблардан биридир. Бироқ кутилаётган кенг кўламли ва муҳим ўзгаришлар мамлакат келажагига сезиларли таъсир кўрсатади. Шу боис, референдум “муҳим демократик институт” эканлигини таъкидлаб, Конституцияга ўзгартиришлар киритиш юзасидан республика референдумини ўтказишни таклиф қиламан”, деди.
Референдум ҳар бир қозоғистонликка мамлакат тақдирини белгилашда иштирок этиш имконини беради.
Бош Қомусимиздаги қонунларнинг учдан бири ўзгаради. Хусусан, Конституциямиз умуман янги хусусиятга эга бўлади. Шу сабабли, мен республика референдумини ўтказишни таклиф қилдим, чунки, бундай муҳим ўзгаришлар умумхалқ қарори билан амалга оширилиши зарур, деди Президент.
“Конституцияга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар Мустақил Қозоғистон тарихининг янги саҳифасини очишига ишонаман. Бу Янги Қозоғистоннинг барпо этилишидаги муҳим босқичдир”, деди Қасим-Жўмарт Кемелули.
Менинг фикримча, Давлат раҳбарининг ушбу таклифини халқ қўллаб-қувватлайди. Сабаби, давлат тақдирини алоҳида фуқаролар эмас, халқнинг ўзи ҳал қилиши керак. Президентнинг шундай муҳим масалада сўнгги сўзни халқнинг ихтиёрига бериши, мамлакатдаги улкан ўзгаришларнинг дебочаси бўлиши керак. Биз шундагина Президент айтгандек, Иккинчи Республикани бирга барпо этамиз, Янги Қозоғистонни бирга равнақ топтириб, ҳар бир фуқарога бирдек имкониятлар яратадиган адолатли ва тараққий этган мамлакатга айланамиз.
Янги Қозоғистонга,  фуқаролар ва жамиятнинг ҳуқуқ, эркинликлари, манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган, фақат шу йўналишда ишловчи янги қонунлар зарур.
Давлат раҳбарининг элимиз ҳаётидаги туб ижобий ўзгаришлардаги қадамлари,  жамият ва ҳар бир фуқаронинг фикрлари эътиборга олинадиган республика рефередумини ўтказишни тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Шу боис, ҳаммани 5 июнь куни овоз беришга чақираман.

З. ЧОЛДОНОВ, Туркистон вилоят Жамоатчилик кенгаши аъзоси, референдум штаби аъзоси, 2022-05-18, 02:22 215
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.