26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда сайёҳлик жадал ривожланмоқда

Вилоятимизда сайёҳлик соҳасидаги кўрсаткичлар сезиларли даражада юксалмоқда. Чекловлар ва карантин чораларига қарамай, 2021 йили сайёҳлик соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 3,85 млрд. тенгени ташкил қилди ва 2019 йилга нисбатан 209 фоизга ошди. Соҳадаги ишлар ва галдаги режалар вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев раислигида ўтган девон мажлисида муҳокама қилинди.
Тадбирда вилоят сайёҳлик бошқармаси раҳбари Г. Ақбердиеванинг соҳада амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди.
– Туркистон вилоятини ривожлантиришнинг мажмуавий режасига мувофиқ, минтақада ички ва ташқи сайёҳликни ривожлантириш, ташриф буюрувчилар ва сайёҳлар сонини кўпайтириш, соҳага сармоя жалб этиш ва бошқа вазифалар юкланган, – деди у.
Бу борада вилоятимизда салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Лекин ҳали бажарилиши керак бўлган ишлар ҳам бисёр. Ҳукумат вилоят ҳокимлиги олдига 2022 йилда минтақага келадиган ички сайёҳлар сонини 261000га, чет эллик сайёҳлар сонини 7200га, ташриф буюрувчилар сонини эса 1 миллион 300 мингга етказиш вазифасини юклаган. Ҳозир режани бажариш юзасидан тегишли ишлар бажарилмоқда.
Вилоят ҳокимининг топшириғига кўра, байрам кунлари “Карвон сарой”да турли тадбирлар уюштирилиб, мамлакатимиз ва чет элларда машҳур бўлган хонандаларнинг концерт дастурлари ташкил қилинмоқда.
Йил охиригача санъаткорлар ва машҳур гуруҳлар иштирокида 17та оммавий-маданий тадбир уюштирилади.
Ҳукумат тасдиқлаган “Аҳоли даромадини 2025 йилгача ошириш бўйича мажмуавий режа”га мувофиқ “Kazakh Tourism” Миллий компанияси» ҲЖ томонидан 25та тадбир ўтказиш режаланган. Айни пайтда “Kazakh Tourism” Миллий компанияси» ҲЖ ва “Карвон сарой” тадбирлар режасини пухталамоқда. Тадбирлар август ойида бошланади.
Байрам тадбирларини уюштириш ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш натижасида “Карвон сарой”га ташриф буюраётган сайёҳлар ва меҳмонлар сони ошмоқда. 4 ой натижаларига кўра, “Ҳазрат Султон” мажмуасига келувчилар сони 180 минг одамни ташкил қилди. Шу туфайли минтақадаги санаторийларга келувчилар ҳам кўпайди. Байрам кунлари меҳмонхоналар тўлди.
Сайёҳлик соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан алоқа мустаҳкамланиб, сайёҳлик иншоотларини ижтимоий тармоқларда тарғибот қилиш фаоллашди. Алмати вилоятининг “Лимон” сайёҳлик оператори бир-икки кунлик сафарлар ташкил этмоқда, ҳафтасига икки марта 50 кишидан меҳмон келмоқда. “Визит Туркестан” туроператори март ва апрель ойларида шаҳар бўйлаб 300дан зиёд саёҳат уюштирди.
Вилоят раҳбари сайёҳлик инфратузилмасини такомиллаштириш, соҳадаги ишни янада жонлантиришни топширди. Муҳим масалаларни ҳал этиш юзасидан аниқ топшириқлар берди.
Туркистон шаҳрида қурилиш ишлари билан бирга кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ҳам жадал юритилмоқда. Шаҳардаги истироҳат боғлари ва хиёбонлар ҳудуди 500 гектарга етди. Ўтқазилган дарахт кўчатлари сони 1 миллионга етди, 70 минг гектар ерга гул кўчатлари экилди.
Девон мажлисида истироҳат боғлари ва хиёбонларни парваришлаш, ички суғориш тизимининг аҳволи, шўъбаларни кўкаламзорлаштириш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди. Туркистон шаҳри ҳокими Нурбўл Турашбековнинг маълум қилишича, режага биноан жорий йилда шаҳар ҳудудида 250 минг дона дарахт кўчати ўтқазилса, 128 гектар ер майсазорга айлантирилади. Шўъбалар босқичма-босқич шаҳар тасарруфига ўтказилмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-05-19, 04:23 332
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.