26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бош мақсад – халқ манфаати

Туркистон вилоят ҚХА қошида ташкил этилган журналистлар ва блогерлер клубининг аъзолари депутат билан учрашувда референдумни муҳокама қилдилар
5 июнда ўтадиган умумхалқ референдумнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида Туркистон вилоятига ташриф буюрган ҚР Парламент Мажлиси депутати Берик Абдиғалининг аҳоли билан навбатдаги учрашуви Ўрдабоши тумани “Ордабасы оттары” газетаси таҳририятида ўтди.
Унда туман ҳокимининг ўринбосари Қидирбай Сейтқулов, “Ордабасы оттары” газетаси директор-бош муҳаррири Ғалимжан Зиябек, таниқли ҳажвчи, журналист Кўпен Амирбек, шунингдек, зиёлилар иштирок этишди.
Меҳмон Давлат раҳбари таклиф этган Конституциявий ислоҳот фуқароларнинг давлат бошқарувида иштирок этиш имкониятини оширишини, шунингдек, ушбу қадам келгусида жамиятда ижтимоий адолат қарор топишига йўл очишини таъкидлаб, мазкур тарихий жараёнда фаол иштирок этишга чақирди.
– Конституциявий ислоҳотлар элимиздаги сиёсий аҳволга янги руҳ беради. Бу – “Халқ дардини тинглайдиган давлат” ғоясини амалга оширишнинг муҳим дастаги. Жумладан, Парламентнинг роли кучайиб, мақоми мустаҳкамланади. Парламентнинг назорат қилиш ваколатлари ҳам кўпаяди. Яъни, фуқаролар манфаатини ҳимоя қилиш ваколати кучаяди. Бош Қомусимизнинг учдан бир қисмига ўзгартиришлар киритилмоқда. Янги Конституция – “Янги Қозоғситон”га бошлайдиган ўзига хос йўл бўлишига ишонаман, – деди депутат.
Тадбирда Кўпен Амирбек ислоҳотлар ҳар бир фуқаро референдумда фаол иштирок этиб, элимиз тараққиётига ҳисса қўшиши муҳимлигини таъкидлади.
Туман ҳокимининг ўринбосари Қ. Сейтқулов Мажлис депутатига ташриф учун миннатдорчилик билдириб, унга “Куч отаси – Қажимуқан” китобини совға қилди. ҚХА қошидаги журналистлар ва блогерлар клуби раиси Е. Амирбек референдумнинг эл бирлигини мустаҳкамлайдиган нуфузли сиёсий қадам эканини таъкидлади ва халқ ноибига этнослараро тотувликка бағишланган “Шанирақ” китобини совға қилди.
Учрашув иштирокчилари Конституцияга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан фикр-мулоҳазаларини баён қилишди.

Вилоят ҳокимининг матубот хизмати, 2022-05-21, 03:23 389
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.