26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркиянинг машҳур клублари Туркистонга келади

Туркистонга хизмат сафари билан ташриф буюрган Анқара губернатори Васип Шахин шаҳардаги спорт иншоотларини ҳам кўздан кечирди. Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев мартабали меҳмонни замонавий спорт мажмуалари, шунингдек, шаҳарнинг тараққиёт режаси билан таништирди.
Дастлаб “Туркистан–Арена” марказий ўйингоҳида бўлган Анқара губернатори иншоотнинг УЕФА талабларига мос эканлигига тўхталиб, сифатига юксак баҳо берди. Васип Шахин мазкур ўйингоҳда Туркиянинг машҳур клублари иштирокида халқаро ўртоқлик учрашувлари ўтказишга ҳаракат қилишини айтди.
Туркистондаги ўйингоҳ 7000 томошабинга мўлжалланган. Мажмуада бир қанча ўқув-машғулот заллари мавжуд. Унинг асосий қисми футбол майдони ва енгил атлетикага мўлжалланган ёпиқ аренадан иборат. Акробатика, бокс, оғир атлетика, бадиий гимнастика заллари замон талабига мос равишда жиҳозланган. Мажмуани “Самрұқ-Қазына” Туркистонга совға сифатида барпо этган.
Шундан сўнг, Анқара ва Туркистон раҳбарлари жорий йилда фойдаланишга топшириладиган халқаро теннис марказини кўздан кечиришди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-05-21, 03:34 463
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.