26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тадбиркорлар манфаати – давлат ҳимоясида

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев бизнес вакилларини янги Қозоғистонни биргаликда барпо этишга чақирди.
– Тадбиркорлар кўпинча давлат сиёсатини танқид қилишади. Аввалги йиғилишда мен янги иқтисодий сиёсат ишлаб чиқиш бўйича топшириқ бергандим. Бу иш муваффақиятли олиб борилмоқда, дейиш қийин. Янги ғоялар етишмаётганига гувоҳ бўляпмиз. Бу инқирозга қарши чораларга ҳам тегишли. Ижтимоий тармоқларда фаол, танқидий фикр билдираётган тадбиркорлар, иқтисодчиларни таклиф этиб, уларга Ҳукумат ҳузурида ишчи гуруҳ тузишни топширдим. Аммо бу ҳам узоққа бормади. Билишимча, улар ҳам аниқ таклиф ва ғоялар билан чиқа олмаган. Шунга қарамай, мен Ҳукумат ва Президент маъмуриятидан иқтисодиётнинг макро, солиқ, бюджет, пул каби барча турларини қамраб олувчи мукаммал ҳужжатни кутаман, – деди Президент Ақўрдада ўтган учрашувда.
Президент ислоҳотлар бўйича олий иқтисодий кенгаш йиғилишида ташкилот фаолиятини кучайтириш бўйича топшириқ берганини эслатди.
– Бу иш бизнеснинг амалий иштирокида амалга оширилиши керак. Чунки шундагина биз зарур ва самарали ислоҳотларни амалга оширишимиз мумкин. Янги Қозоғистонни биргаликда қурамиз. Бу шунчаки баландпарвоз гап эмас. Бу ишда тадбиркорлар ва иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш соҳаси вакиллари фаол иштирок этиши жуда муҳим, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.
Президентнинг таъкидлашича, солиқ сиёсати ва уни бошқаришга алоҳида эътибор қаратиш зарур.
– Бугунги кунда бу соҳада муайян номутаносиблик мавжуд. Айрим йирик корхоналар ҳам кичик бизнес субъектлари даражасида солиқ тўламоқда. Бюджетни нафақат маблағдан маҳрум этувчи, балки жамиятнинг бўлинишига олиб келадиган, миллий бойликларни тақсимлаш, адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда қарама-қаршиликларни бартараф этиш йўлларини топиш керак.
 Ҳукуматга ишбилармон доиралар билан биргаликда солиқ сиёсатининг узоқ муддатли концепциясини ишлаб чиқишни топшираман. Ҳужжатда мамлакатда солиққа тортишнинг асосий ёндашувлари акс эттирилиши керак. Солиқ сиёсатининг асосий мезонлари барқарор бўлиши зарур. Тадбиркорликка оид тартиб-таомилларни соддалаштириш йўналишида инсон омилини бутунлай олиб ташлаб, рақамлаштириш орқали солиқ тўлаш жараёнларини соддалаштиришга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Бу тадбир бугунги ва истиқболдаги вазиятдан, умумхалқ вазифаларидан келиб чиқиб, пухталик билан олиб борилиши керак. Келгуси йил бошида Ҳукуматдан жиддий таклифлар кутаман, – деди Президент.
Тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган ҳар қандай текшириш, мониторинг ва назорат тадбирларида адолат мезонлари ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида ҳам кенг қамровли ишлар олиб борилди.
Бундай қулайлик ва имкониятлар натижасида янги субъектлар кескин кўпайиб, аввалдан ишлаётганлари фаолиятини кенгайтирмоқда. Сўнгги беш йилда тадбиркорлар сони қарийб 2 баравар ошди. Кўп ишбилармонлар ўз бизнесини бутун мамлакат миқёсида кенгайтириб, минглаб иш ўринлари яратиб, нуфузли йирик компанияларга айланди. Ички ва ташқи бозорда ўз нуфузи ва брендига эга тадбиркорлар синфи шакллана бошлади.
Давлат раҳбари референдумда ҳар бир фуқаронинг овози муҳимлигини таъкидлади.
– 5 июнь куни республика референдуми ўтади. Конституцияга ўзгартиришлар киритилади. Ана шундай бурилиш палласида юрт келажагини белгилашда халқимиз бевосита иштирок этади. Масъулиятли паллада ҳар бир фуқаромизнинг овози алоҳида ўрин тутади, – деди Президент.
Давлат раҳбари бундан 4 ой муқаддам бизнес вакиллари билан учрашувга ҳам тўхталди.
– Аввалги учрашувда фикр алмашиб, янги тамойилларни белгилаб олдик. Биргаликда ишлаш йўлларини белгиладик. Қатор топшириқлар бердим. Тўрт ой узоқ муддат эмас. Аммо бу вақт ичида мамлакатда ва дунёда кўп нарса ўзгарди. Биз янги Қозоғистонни яратишни бошладик, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.
Учрашувда юртимизга сармоядорларни кўпроқ жалб этиш масаласи ҳам ўртага ташланди. Тадбиркорлар ҳам ўз фаолиятларини кенгайтириш юзасидан таклиф ва муаммоларини айтиб ўтишди. Улар тармоқ мутасаддилари ва ҳокимлар иштирокида муҳокама қилинди. Тегишли республика ташкилотлари иштирокида уларни ҳал этиш чора-тадбирлари келишиб олинди. Шунингдек, барча тадбиркорлар мурожаат ва таклифларини умумлаштириш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди. Ушбу муаммо ва таклифлар республика даражасида кўриб чиқилиши маълум қилинди.
– Қозоғистон ҳозиргидек оғир шароитларда ҳам нафақат молиявий, балки кенг технологик имкониятларга эга бўлган Европа Иттифоқи, АҚШ, Хитой ва бошқа мамлакатларнинг сармоялари ҳажмини сақлаб қолиш ва ошириш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширади, – деди Давлат раҳбари. – Рақобатбардош бозорларда нарх чекловларини қўллаш масаласи алоҳида эътиборни талаб қилади. Нарх чекловлари озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа чакана бозорларда фаол жорий этилди. Аммо Ҳукумат нархларни тартибга солишнинг бозор дастакларидан фойдаланишни йўлга қўйиши керак. Умуман олганда, барча соҳаларда жадал суръатлар билан рақобатни кучайтириш зарур. Сохта назорат тўлиқ танқисликка ва товарлар сифатининг пасайишига олиб келиши мумкин. Рақобатбардош товар бозорларида нархларни тартибга солиш мамлакатни хусусий сармоялардан маҳрум қилади. Натижада бундай тармоқларга давлат сармоя киритишга мажбур бўлмоқда.
Президент бозор иқтисодиётининг асосий тамойилларидан чекинмаслик, ниҳоятда эҳтиёткор бўлиш кераклигини таъкидлади. Бу товар бозорларига ҳам, табиий яккаҳокимлик тармоқлари хизматлари тарифларга ҳам тегишли.
– Қардош Туркия ва Марказий Осиё давлатлари ҳам муҳим савдо ва сармоявий шерикларимизга айланиб бормоқда. Ўрнатилган алоқаларни сақлаб қолган ҳолда, ҳозирги инқироздан йўқотишларсиз чиқиб кетиш зарур, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.
Президент бундай учрашувларнинг мунтазам равишда ўтказиб турилишини маълум қилди.
Тадбирда Бош вазир Алихан Смаилов, Бош прокурор Берик Асилов, Олий суд раиси Жақип Асанов, “Атамекен” Миллий тадбиркорлар палатаси Президиуми раиси Раимбек Баталов, Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Рустам Журсунов ва бошқалар сўзга чиқишди.

Аkorda.kz, 2022-05-21, 03:42 491
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.