26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Диққат марказида аҳоли фаровонлиги

ҚР Президенти Қ. Тўқаевнинг ташаббуси билан 5 июнь куни ўтадиган умумхалқ референдуми асосида 99-моддали Конституциямизнинг 33таси ўзгаради. Бу Асосий Қомусимизнинг учдан бир қисми янгиланади, демакдир.
Вилоят Ахборий таҳлил маркази директори Сейдулла Айкўзов иштирок этган брифингда куннинг долзарб мавзуси – референдум кенг муҳокама қилиниб, устоз-доцентларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.  Х. Яссавий номидаги ХҚТУнинг Ҳуқуқшунослик кафедраси ўқитувчиси Даулет Қўжамбеков:
 – Бунга қадар амалга оширилган конституциявий ислоҳотлар мамлакатни демократлаштиришга қаратилган қадамлар эди. сари олиб келган аниқ қадамлар эди. Лекин бу галдаги конституциявий ислоҳотларнинг  асосий хусусияти  – ўзгаришлар ва қўшимчалар халқ референдуми орқали амалга оширилади. Конституцияни халқ қабул қилган. Шунинг учун, уни ўзгартиришга ҳам халқ энг биринчи навбатда ҳақлидир, – деди.
Брифингда иштирок этган Х. А. Яссавий номидаги ХҚТУнинг Менежмент ва туризм кафедраси ўқитувчиси  А. Қуралбаев ҳам сиёсий жараённинг мазмун-моҳиятига теран тўхталди.
Матбуот анжумани сўнггида таҳлилчилар гуруҳи аъзолари йиғилганларни референдумда фаол қатнашишга чақиришди.

   

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2022-05-21, 03:46 603
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.