26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тиббий поездлар йўлга чиқди

Қозоғистонда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳа ишга туширилди. «Тиббий поездлар» мамлакатнинг чекка ҳудудларида яшовчи 60 мингга яқин аҳолига бепул тиббий хизмат кўрсатади, дея хабар беради ҚР Индустрия саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги. Мазкур лойиҳа туфайли чекка қишлоқларда яшовчи аҳолига кўчма кўп тармоқли ёрдам кўрсатилади. Дунёда пандемия ва эпидемиологик вазият кескинлашиб бораётган бир шароитда сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш долзарб муаммо ҳисобланади.
Поездлар бирламчи тиббий-санитария ёрдами ва маслаҳат-ташҳис ёрдамини кўрсатади, беморларни лаборатория усулларидан фойдаланган ҳолда текширади, зарур бўлса кичик жарроҳиларни амалга оширади, касалхонага ётқизиш учун йўлланмалар беради.
2022 йилда Қозоғистон бўйлаб иккита тиббий поезд йўналиши режалаштирилган, улар жами чекка ҳудудлардаги 147та станцияни қамраб олади. «Жәрдем» тиббий поезди 23 майдан 6 ноябрга қадар 80та, «Саламатты Қазақстан» 20 июндан 2 ноябргача 67та станцияга боради.
ҚР Соғликни сақлаш вазирлиги поездларни тиббий бригадалар ва зарур жиҳозлар билан таъминлайди.
Таъкидлаш жоиз, тиббиёт поездлари терапевт, педиатр, кардиолог, невропатолог, офтальмолог, ЛОР, гинеколог, жарроҳ, уролог, маммолог, стоматолог каби турли профилдаги малакали мутахассислар билан таъминланган. Бу йил уларнинг қаторига психолог ва дерматовенеролог ҳам қўшилди.
Лойиҳа илк бор 2009 йилда бошланган ва 2019 йилда коронавирус пандемияси туфайли тўхтатиб қўйилганди. Ушбу даврда учта – «Денсаулық», «Жәрдем» ва «Саламатты Қазақстан» маслаҳат-ташҳис поездлари Қозоғистоннинг 1700дан зиёд чекка ҳудудларида бўлиб, 488 881 нафар одамни, шу жумладан 101 614 нафар болани тиббий кўрикдан ўтказди, 1 647 138та диагностика муолажаси, 11 981та кичик врачлик жарроҳилари ўтказилди, маммолог шифокорлар 67 148 нафар аёлни кўрикдан ўтказди, шифокор кўригига жами 2 873 542 марта ташриф буюрилган.

24. kz. маълумотлари асосида, 2022-05-26, 04:08 468
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.