26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Казиғуртликларнинг шикоятлари тингланди

Қазиғурт туманида 700га яқин одамга навбат билан уй қуриш учун ер участкаси ажратилди. Айни дамда режалаштириш, инфратузилмани йўлга қўйиш ишлари юритилмоқда. Бу ҳақда Қазиғурт тумани аҳолиси билан ўтган учрашувда вилоят ҳокими Ў. Шўкеев маълум қилди. Учрашувда вилоят ҳокими минтақани  тараққий эттириш бўйича бажарилаётган ишлар тўғрисида маъруза қилди.
– Сизлар билан фикр алмаш, суҳбатлашиш учун келдим. Мақсад – юртимиздаги сиёсий ислоҳотларни тушунтириб, вилоятда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бериш, аҳоли шикоятларини тинглаш. “Халқ дардини тинглайдиган давлат” концепциясига кўра учрашувлардан кейин аҳолининг шикоятлари ва тилаклари эътиборга олиниб, тегишли  ишлар юритилади. Туркистон шаҳрини ривожлантириш йўналишида фаол ишлар юритилмоқда. Уйларнинг 90 фоизи газга уланган, ичимли ва экин суви масаласи ҳал этилди. Шаҳар бир неча  йўналишда ривожланмоқда, ўрта ва кичик тадбиркорликни тараққий эттиришни мақсад қилмоғимиз керак, – деди вилоят ҳокими.
Минтақа раҳбари Қазиғурт туманида 700га яқин ер участкаси ажратилишини, Алтинтўбедаги ер мунозаралари барҳам топиб, аҳолига ер қайтариб берилишини маълум қилди. Учрашувдан сўнг вилоят раҳбари аҳолини шахсий масалалари бўйича қабул қилди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-06-07, 20:30 349
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.