26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ў. Шўкеев: ''Туризмни ривожлантириш – минтақанинг устуворлиги''

Минтақа раҳбарияти Туркистон вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш учун барча чора-тадбирларни амалга оширмоқда.   Жумладан, ўтган йили ушбу соҳага 102 млрд. тенге ажратилди.

Бу ҳақда минтақавий алоқалар хизматида ўтган брифингда вилоят ҳокими Ў. Шўкеев маълум қилди.

– Туризм соҳасига маблағ ажратиш борасида биз республикада биринчи ўриндамиз. Ўтган йили Туркистон шаҳрида дам олиш ва саёҳат иншоотларидан бир қанчаси фойдаланишга топширилди. Минтақа тарихий ва маданий меросга бой. Шунинг учун Туркистон, Кентов, Ўтрор, Байдибек туманларида тарихий-ахборий туризм фаол ривожланмоқда. Сариоғоч туманида эса соғломлаштириш-даволаш, Тулкибош, Тўлебий, Қазиғурт туманларида – экотуризм кенг қулоч ёймоқда. Минтақадаги “Қасқасу” мажмуасида  йирик лойиҳа инфратузилмасининг қурилиши амалга оширилиб, у 2019-2025 йилларга мўлжалланган давлат дастуридан ўрин олган. 

Ушбу ишлар натижасида минтақанинг туризм салоҳияти юксалиб, 2022 йилнинг 5 ойи давомида Туркистонга 1 кунда келиб-кетувчи зиёратчилар сони ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда, 30 минг одамга ортди ва 297 минг кишини ташкил этди. 

Саёҳатчиларни жалб этиш учун йўллар муҳим аҳамият касб этади. Ўтган йили маҳаллий аҳамиятга эга автойўлларнинг 1189,1 чақирими таъмирланди. 

 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-06-18, 03:49 448
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.