26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қиёси йўқ завод қурилмоқда

Арис шаҳрида илгари Ўрта Осиёда бўлмаган янги завод қурилиши бошланди. Туркистон вилоятининг ҳокими Ў. Шўкеев поливинхлорид грануласи ва қўшилмаси ишлаб чиқарадиган корхона фаолияти билан танишди. Зарур хомашё Хитой, Россия ва Туркиядан келтирилади. Корхона ойига 300 тонна маҳсулот чиқаради. Қурилишга зарур елим панеллар ишлаб чиқарувчи саноат цехида бугунги кунда 30 одам доимий иш билан машғул.

Арис шаҳрида миллий спортни тарғиб қилувчи мажмуа замонавий талабларга мувофиқ жиҳозланди. “Арис – Шардара” тошйўли бўйида қад ростлаган отчопар ҳудудида хусусий сармоядорлар ҳисобидан шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига иппотерапия хизмати тақдим этилмоқда. Шунингдек, бу ерда кўпкари, пойга, ошиқ отиш каби миллий ўйинларни ривожлантириш учун барча шароитлар муҳайё. Умумий майдони 5 минг гектарни эгаллаган мажмуада бир вақтнинг ўзида 270 одамга хизмат кўрсатилади.

Вилоят ҳокими давлатдан грант олиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаган ишбилармон фуқаролар билан учрашди. 25 фуқаро грант олиб (1225200 тенге), кўрпа-тўшак тикиш, чеварлик, хушбўй совунлар чиқариш билан машғул.

Вилоят ҳокими аҳоли билан учрашиб, уларнинг талаб-истакларини тинглади. 

Арисликлар ҳокимдан йўл қурилиши, газ таъминоти, мактабга қатнайдиган автобус, ичимли сув масаласи ва электр тармоқлари, оқова сувлар тизимига оид муаммоларни ҳал қилиб беришни илтимос қилишди.

Вилоят ҳокими муаммолар қонун доирасида ўз ечимини топишини ҳамда ҳар бири алоҳида назорат остида бўлишини маълум қилди. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-06-21, 01:24 327
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.