26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
БОКСДАН КУЧЛИЛАР ТУРНИРИ

Алмати шаҳрида қозоғистонлик боксчи, халқаро даражадаги спорт устаси, Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Абдурашид Ҳаким ўғлини хотирлашга бағишланган бокс мусобақаси 2008-2009 йилда туғилган ёш ўсмирлар ўртасида – республика “Кучлилар турнири” бўлиб ўтди.

Турнирда иштирок этган Сайрам туман маданият, тилларни ривожлантириш, жисмоний тарбия ҳамда спорт бўлимининг “Оқсувкент спорт клуби” ДКК спортчиси Тажибек Бейбарис 60 кг. вазн тоифасида 1-ўринни эгаллаб, шу йил сентябрь ойида Эронда ўтадиган Осиё биринчилиги йўлланмасига сазовор бўлди.

Ҳар бир улкан муваффақият ортида спортчининг қатъиятлилиги, мураббийнинг тинимсиз меҳнати ётади. Тажибек Бейбариснинг мураббийлари Қозоғистонда хизмат кўрсатган Қадирбек Садиқули ва Данияр Намазбайули ҳар бир спортчининг ички дунёсига шўнғиб, уларга оталарча ғамхўрлик кўрсатган, туманимиздаги кўплаб спортчиларни тарбиялаган, йирик мусобақаларда иштирок этган моҳир устоз-мураббийлардир.

Эл обрўсини устувор мақсад билган ёш боксчиларимиз ҳали кўп ғалаба чўққиларини забт этишлари тайин. Бу борада улар тинимсиз меҳнат қилишмоқда.

Қадирбек ҚУАТБЕКОВ, ҚРда хизмат кўрсатган спорт мураббийи, Сайрам туман маслаҳати депутати, “АМАNАТ” партиясининг фракция аъзоси., 2022-06-24, 01:41 256
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.