26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Ақ жол''да маош муаммоси

  Таҳририятнинг ишлари, тиғиз кун тартиби туфайли доимий жамоатчи обуначимиз – “Ақ жол” МЧБнинг қурувчи-техник ходимлари томонидан уюштирилган иш ташлашдан бехабар қолибмиз. Доимий обуначиларимиз Дониш Маннотов, Обиддин Фахриддинов ва бошқалар қўнғироқ қилиб, Собир Отаев раҳбарлик қилаётган йирик ташкилот муаммолари ҳақида “Қазақстан” телеканалида кўрсатув берилганини айтиб, натижалари ҳақида суриштиришди.

“Ақ жол” МЧБ идорасига раҳбар билан келишган ҳолда якшанба куни эрталаб бордим. Қозоғистон Республикаси ҳамда Туркистон шаҳрининг фахрий фуқароси, халқаро миқёсда иш тажрибаси юксак баҳоланган улкан ташкилотчи қурувчи, меҳнат фахрийси – Собиржон  Отаев  ҳаёт синовларини мардонавор енгиб келаётган иродаси мустаҳкам инсон. Саволларимни бериб, жавобларини диққат билан ён дафтаримга қайд этиб бордим.

“Ақ жол” МЧБ 1993 йили ташкил этилган.  Дастлаб бир неча кишилик жамоа 2017 йилларга келиб 1500 ишчи-техник ходим (ўз касбининг энг маҳоратли усталари) самарали меҳнат қиладиган йирик жамоага айланиб, шаҳар, вилоят, республика ҳамда халқаро миқёсда қурилиш бўйича энг йирик буюртмаларни сифатли бажариши билан донг таратди. “Ақ жол” таркибидаги 10та замонавий корхона  ва заводлар, 200дан зиёд махсус ва қурилиш техникалари автойўл, турли даражадаги бинолар қурилиши, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. 

“Ақ жол” шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (сут, гўшт етиштириш, колбаса) ишлаб чиқариши ҳамда 50дан зиёд турли хил нон маҳсулотларини  вилоят маркази – Туркистон шаҳрига  етказиб берадиган замонавий новвойхонаси ҳам бор. Ҳаммаси яхши, рисоладагидек давом этаётган эди. Корхона  ҳалол  даромадларини  янги иш ўринларини яратиш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш билан машғул бўлиб келган. Бозор иқтисодиётининг ўз қонуниятлари, ижобий-салбий жиҳатлари бор. Металл, цемент, битум нархининг ошиши оғир ва кескин зарба бўлди. Тоннаси шартномада 130 минг тенге бўлиб баҳоланган битумни амалда 210 минг тенгедан харид қилиб, ишни давом эттиришга тўғри келди. Шартномадаги кўрсатилган нарх 10 фоиз ўзгарса, қонун бўйича тузатишлар киритилиши зарур бўлган ҳолда қарийб икки баравар ошиб кетган маҳсулот нархини тўғрилаш ҳақидаги ариза ва илтимосномаларга ҳеч бир нуфузли ташкилотда жиддий эътибор қаратилмади.

Демак, натижа ҳам бўлмади. Судга мурожаат этиш бефойда эди. Мана шундай номутаносибликлар туфайли 2019-2020 йилларда фойдаланишга топширилган ўнта кўпқаватли уйлар  “Ақ жол”га  даромад келтириш ўрнига ҳар бири 120 млн. тенгедан зарар келтирди. Яссавий кўчасидаги бажарилган ишлар қиймати  гарчи дастлаб 200 млн.дан 910 млн.гача  кўтарилган бўлса ҳам, буюртмачи  “Ақ жол”га 50 млн. тенге тўлаб, корхонани ушбу жараёндан умуман четлатишди. Сабаби номаълум. Корхона маъмурияти иш ташлашни дабдурустдан бошламаганлигини, ойлар, йиллар давомида мутасадди ташкилотларга, шаҳар, вилоят ҳокимлиги, барча қарздорларга такрор-такрор ёзма равишда мурожаат этганлигини, аммо ҳеч қандай натижа бўлмаганлигини қайд этамиз. Шу аснода амалдаги қийинчиликлар туфайли корхона жамоасининг ярми ишдан мажбурий бўшаб, бугунда 753 нафар ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Лекин уларга тўрт ойдан буён маош тўланмаган. Қуйида “Ақ жол” МЧБга қарздор компания ва корхоналар рўйхатини эълон қиламиз.

Улар Туркистондаги қурилиш тендерларида иштирок этиб, меҳнат қилаётган жамоалар:

“Континент Транзит” МЧБ – 150 млн. тенге, “Capital construction projects  Kazakhstan” МЧБ – 198 млн. тенге, “Югстрой конструкция” МЧБ – 722 млн. тенге қарз. Шунингдек,  Туркистон шаҳри ҳокимлигининг “Автомобиль йўллари ҳамда йўловчи транспорти бўлими” давлат ташкилоти ҳам қарз. Ушбу рўйхатни яна давом эттириш мумкин. 

Собир Отаев раҳбарлик қилаётган «Ақ жол» қурилиш фирмасига бажарилган ишлар учун тўланиши лозим бўлган қарзларнинг умумий қиймати 1 миллиард 400 миллион тенгедан зиёд. 

Айни пайтда “Ақ жол” МЧБ маъмурияти юқоридаги қарздорлар туфайли корхонада меҳнат қилаётган 753 нафар ишчи-техник ходимга тўрт ойдан буён ойлик иш ҳақини  тўлай олмаяпти. 

Баян РУСТЕМОВА, кранчи:

– Ойлигимизни ошириб, тўрт ойлик қарзни тўлашсин. Ҳамманинг оиласи, яна қарз олган кредити бор. Бизнинг ҳолимиз энди нима кечади...?

Бекмурод ТЎЛЕГЕНОВ, муҳандис:

– Оилалиман, умр йўлдошим ХҚТУда ўқийди. Оилада мен ишлайман, холос. Бир фарзандимиз бор. Тўрт ойдан буён маош кўрмаганимиз оғир ботмоқда. 

Шунингдек, корхонанинг ишлаб чиқариш-техник бўлими раҳбари Адҳам Абдураимов ҳам ҳамкасб ишчи-ходимлар дардини айтиб, муаммо тезроқ ҳал қилинишини сўрайди.

Иш ташлаш жараёнига Туркистон шаҳар ҳокимининг ўринбосари Жандўс Тасов ташриф буюриб, ишчи ходимлар билан учрашди. Ж. Тасов белгиланган вақтда барча қарздор ташкилотлар қарзини узиб, муаммо ҳал қилинишига ваъда берди. Шундай бўлса нур, устига нур.

Мавзуга яна қайтамиз.  

2022-07-05, 04:35 491
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.