26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Огоҳликка даъват

Дунё давлатлари коронавирусга қарши чекловларни яна кучайтирмоқда

Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, сўнгги икки ҳафта ичида коронавирус билан касалланганлар сони 30 фоизга ошган. Бундай ўсиш ЖССТнинг олтита минтақасидан тўрттасида кузатилмоқда. Бундан ташқари, ташкилот маълумотларига кўра, маймун чечаги хавотирли муаммога айланди. ЖССТ экспертлари 18 июль куни учрашиб, хавф даражасини муҳокама қилади.

Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Натижада, мамлакатда яна ниқоб тақиш тавсия этилади.

Жонс Хопкинс университети ва Wоrldometer интернет портали маълумотларига кўра, дунёда SARS-CоV-2 коронавируси билан касалланганлар сони 553 миллиондан ошди. АҚШ касаллик юқтирганлар сони бўйича ҳамон етакчилик қилмоқда. У ерда касаллар сони 88,2 миллион кишидан ошади.

Омикрон ВА.4 ва ВА.5 нусхалари Европа ва Америкада CОVID-19нинг қайта тарқалишига сабаб бўлмоқда. Коронавируснинг янги штамми Ҳиндистонда ҳам аниқланган ва Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти томонидан назоратга олинган.

Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони ортиши муносабати билан идоралараро комиссиясининг 1 июлдаги қарорига биноан «Транспорт воситаларида коронавирус инфекциясига қарши санитария-профилактика ва санитария-эпидемия тадбирларини ўтказиш тўғрисида»ги қарори кучга кирди.

Эндиликда қайд этилган ҳужжатга кўра, мунтазам йўловчи ташишни амалга оширувчи ташкилотлар (ҳаво, сув, темир йўл, метро) транспорт воситаларининг кондиционер ва вентиляция тизимларини текшириб, вентилятор фильтрларини алмаштиришлари шарт. Шунингдек (платформали автобуслар бундан мустасно), транспорт воситасидаги йўловчилар сони ўринлар сонидан ошмаслиги керак. Автотранспортнинг ички қисмини вентиляция қилиш, дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда салонни мунтазам тозалаш ва смена тугагандан сўнг жамоат транспортини дезинфекция қилиш талаб этилади.

Шу билан бирга, йўловчиларга аэропорт, вокзал, техник хизмат кўрсатиш шохобчалари бинолари ва жамоат транспортида ниқоб тақиш тавсия этилди.                       

24.kz, 2022-07-12, 01:57 494
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.