26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Долзарб масалалар муҳокамада

Бугун Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев раислигида Ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлиси видеоалоқа тартибида ўтди.

Мажлисда Ҳукумат аъзолари, вилоятлар, Нур-Султан, Алмати, Шимкент шаҳар ҳокимлари, марказий давлат органлари ва миллий компаниялар раҳбарлари иштирок этди.

Давлат раҳбари Ҳукумат аъзолари ва минтақалар ҳокимлари диққатини халқимизни хавотирга солаётган бир қатор масалаларга қаратди. Президент пулнинг қадрсизланиши ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлар баҳосини барқарорлаштириш, аҳоли даромадини ошириш ҳамда одам капиталини ривожлантириш, пул-насия ва солиқ-бюджет сиёсатини такомиллаштириш, энергетика хавфсизлигини таъминлаш, автойўл инфратузилмасини ривожлантириш масалалари бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди. 

Шунингдек, Президент Бош вазир Алихан Смайилов ва Миллий банк раиси Ғалимжан Пирматовнинг маърузаларини тинглаб, Ҳукумат фаолиятига ўртача баҳо берди. 

Мажлис давомида Давлат раҳбари баъзи соҳа вазирлари фаолиятидан кўнгли тўлмади. Бош вазир ўринбосари, Савдо ва интеграция вазири Бақит Султанов, Қишлоқ хўжалиги вазири Ербўл Қарашўкеев, Экология, геология ҳамда табиий захиралар вазири Серикқали Брекешевга ҳайфсан, Рақамли тараққиёт, инновациялар ва аэрокосмик саноати вазири Бағдат Мусинга огоҳлантириш берди.

 

 

Динара ЕГАМБЕРДИЕВА, вилоят маслаҳати депутати, 2022-07-15, 03:22 3809
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.