26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоятда эпидемиологик вазият барқарор

Туркистон вилоятида эпидемиологик вазият барқарор. Сўнгги ўн кунда 181 нафар коронавирус инфекцияси қайд этилган. Ўтган бир кеча-кундузда 11 одам хасталанди. Ўлим ҳолати қайд этилмади. 

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев раислигида ўтган девон мажлисида  коронавирус инфекциясининг олдини олиш тадбирлари ва санитария-эпидемиологик вазият муҳокама қилинди.

Вилоят жамоат соғлигини сақлаш бошқармаси раҳбари Марат Пашимовнинг маълум қилишича, касалхоналардаги ўринлар сонини 3 мингтагача кўпайтириш имкони бор. Ҳозирги кунда Туркистон вилояти КВИ билан хасталаниш кўрсаткичи бўйича “яшил” ҳудудда.

Минтақада ревакцинация жадал олиб борилмоқда. Бугунги кунда 765 мингга яқин (84,4 фоиз) одам эмланди. Май ойидан бошлаб 30 мингга яқин одам ревакцинация қилинди.

Туркистон вилоятининг тиббиёт муассасаларида коронавирус инфекциясини даволаш ҳамда аниқлаш клиник протоколига мувофиқ, беморларни дори-дармон билан узлуксиз таъминлаш мақсадида икки ойлик захира шакллантирилди. Амалга оширилаётган ишлар доимий назоратда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-07-28, 00:46 820
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.