26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Халқаро ҳамкорлик доираси кенгаяди

Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Транс-Каспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. 

Мажлисда «Достық-Мойынты» участкасида иккинчи темир йўл, Ақтов портида контейнерлар майдони, Алмати станциясининг айланма темир йўли тармоғини барпо этиш, «Достық-Мойынты» участкасида йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш ва йўналишнинг рақобатбардошлигини ошириш учун Транс-Каспий халқаро транспорт йўналишининг бошқа иштирокчилар билан ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда Транс-Каспий йўлагининг қўшни минтақаларни бир-бирига боғловчи кўприк сифатидаги муваффақияти, товарларни минтақанинг хилма-хил географияси бўйлаб ўтказиш учун мультимодал транспорт марказлари зарур экани, ҳукуматлар янги лойиҳаларни бошлаш учун зарур бўлган катта маблағларни жалб қиладиган сармоявий муҳитини яратиш устида иш олиб боришлари зарурлиги таъкидланди.

Транс-Каспий алоқалари ва инфратузилмаларини ривожлантиришга қаратилган муҳокамада Каспий минтақаси дунёдаги энг кам ички боғланган минтақалардан бири ҳисобланиши ва савдо-сотиқ ҳамда бошқа алоқаларни кенгайтириш учун ишончли шарқ–ғарбий транзит йўлларини ташкил этишга киритилаётган сармоялар ҳажмини ошириш зарурлиги илгари сурилди. Минтақа мамлакатларининг Марказий Осиёни Жанубий Кавказ билан боғлайдиган ва ҳаётий инфратузилмани замонавийлаштирадиган янги транзит йўналишларини ишлаб чиқиши, ушбу ташаббусларни амалга ошириш учун молиялаштириш манбаларини излаб топиши жуда муҳим экани қайд этилди.

Рrimeminister.kz, 2022-07-28, 00:53 436
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.