26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мақсад – аҳоли фаровонлиги

Туман ҳокими раислигида ўтказилган ҳафталик девон йиғилишида коронавирус инфекциясининг олдини олиш ва вилоятдаги санитария-эпидемиологик вазият, мактаблар қурилиши, минтақа яйловларини давлат тасарруфига қайтаришга боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Девон мажлисидан сўнг соҳа мутахассислари Сайрам туман ҳокими Уласбек Садибековга муҳокама қилинган масалалар юзасидан амалга оширилаётган ишлар бўйича ахборот берилди.

Туман санитария-эпидемиология бўлими мудири А. Баешов берган маълумотларга кўра, ҳудудда эпидемиологик вазият барқарор. Муассаса томонидан касалликнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда. Йил бошидан буён COVID-19 ташхиси тасдиқланган 137 бемор қайд этилди. Коронавирус билан Оқсувкентда – 42, Қорабулоқда – 31, Кўлкентда – 21та ҳолат қайд этилган.

Сўнг туман инсон салоҳиятини ривожлантириш бўлими раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Қ. Арап таълим соҳасида 2022 йилда қурилишига маблағ ажратилган мактаблар билан таништирди. Манкент қишлоғидаги “Айнабулақ” умумий ўрта мактаби уч сменага ўтиш эҳтимоли бор. Мослаштирилган мактабда мажлислар зали, ошхона, махсус фан кабинетлари йўқ. Мактабга 600 ўринли янги бино қурилиши учун давлат экспертизаси ўтказилиб, ижобий хулоса олинган. Вилоят бюджетидан 10,0 млн. тенге ажратилиб, давлат харидлари бўйича тендерга тақдим этилди.

Арис қишлоқ округи, Нуржонқўрғон аҳоли манзилидаги 62- умумий ўрта мактаб учун қўшимча 300 ўринли ўқув биноси, мажлислар зали, ошхона, устахона қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланди. “Қишлоқ – эл бешиги” дастури доирасида 325,2 миллион тенге маблағ кўзланиб, ҳужжатлар давлат харидлари танловига йўлланди. 

Шунингдек, тумандаги яна учта мактабни тубдан таъмирлаш учун маблағ ажратилган. Чунончи, Қорамурт қишлоғидаги Киров номли мактаб, Кўлкент қишлоғидаги А. Навоий номли ва М. Қошғарий номли мактаблар ҳам давлат дастури доирасида танловда иштирок этиб, пудратчи компаниялар аниқланган. Ҳозирги кунда смета ҳужжатида белгиланган ишлар бошланди, қурилиш ишлари 2023 йилга ўтади.

Кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан туман ер муносабатлари бўлими бошлиғи Н. Абилғазиев яйловларни қайтариш юзасидан олиб борилаётган ишларга тўхталди. Туман аҳолисини яйловлар билан таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 7 ойида 23та ер участкаси (325,5та) давлатга қайтарилди. Сайрам туманининг Тулкибош тумани ҳудудидаги тоғли жойлардаги участкасидан 350 гектар ер Тулкибош тумани ҳокимлиги томонидан ноқонуний берилгани аниқланиб, уларни қайтариш бўйича ишлар олиб борилмоқда. 

Шунингдек, деҳқон хўжаликлари ва ишлаб чиқариш ширкатларининг ерларида қишлоқ аҳолиси молларини боқиши учун 2788,5 гектар ернинг 13 нафар эгаси билан қишлоқ ҳокимлари меморандум тузишиб, битим имзоланди. Туман ҳудудидаги яйловларни Сайрам туманининг махсус ер жамғармасига қайтариш ишлари мунтазам равишда олиб борилмоқда.

Туман ҳокими Уласбек Садибеков кун тартибига киритилган масалалар юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарларига аниқ тпшириқлар берди.

М. УСМОНОВА. Сайрам тумани, 2022-08-02, 03:30 836
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.