26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ғайратингга балли, ғаллакор!

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев махсус хизмат сафари билан Тўлебий туманига ташриф буюриб, ғалла ўрим-йиғим жараёни билан танишди.

Вилоят раҳбари деҳқонлар билан учрашиб, ҳосилдорликни ошириш, қишлоқ хўжалигида янги технологияларни қўллаш масалалари юзасидан фикр алмашди.

Тўлебийлик деҳқонлар ғалла етиштириш, боғдорчилик соҳасида катта тажриба тўплаган. Деҳқон хўжаликларида бошоқли дон экинлари парвариши агротехник тадбирлар асосида олиб борилди. Натижада юқори ҳосил етиштирилди. Шу кунларда туманда миришкор деҳқонлар қалб қўри билан етиштирилган ғалла ҳосилини йиғиб-териб олиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Деҳқонлар тумандаги 15 минг гектар майдонга экилган кузги ва ёзги буғдойнинг ҳар гектаридан 20-25 центнергача ҳосил олишни мўлжалламоқда.

Миришкорларнинг машаққатли меҳнати эвазига етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиштириб олиш учун ўрим-йиғимга 57та комбайн, 500дан зиёд қишлоқ хўжалиги техникаси жалб этилди.

Вилоят раҳбари “Бирлик” ишлаб чиқариш ширкати далаларида бўлиб, ғаллакорлар меҳнатига ижобий баҳо берди.

– Минтақанинг табиий-иқлим хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда вилоятда кластерни ривожлантиришга  устувор аҳамият қаратилмоқда. Бу саноатда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, меҳнат унумдорлигини ошириш имконини берди. Томорқа хўжаликларини ривожлантириш лойиҳасининг амалга оширилиши кам таъминланган оилаларнинг ижтимоий шароитларини яхшилаш, уларни иш билан таъминлаш имконини берди. Томчилатиб суғориш технологияси асосида 10та хўжалик ташкил этилди. Улар ҳозир 1 млн. тенгедан зиёд қўшимча даромад олмоқда, – деди вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев.

Далаларда ғалла ҳосилининг мўллиги кўриниб турибди. Бўлиқ бошоқлар юртимиз дастурхони тўкинлигидан дарак бераётгандай.               

 

Б. ДЎСМАТОВА, 2022-08-02, 03:33 741
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.