26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Газлаштириш суръати юқори

Сайрам туманининг аҳоли манзилларини табиий газ билан таъминлаш жадал юритилмоқда. Бугунги кунда аҳолининг 73,8 фоизи “зангори олов” билан таъминланган. Туман ҳокими У. Садибеков фуқаролар билан учрашувда газлаштириш жараёни суръатини оширишни топшириб, ушбу лойиҳанинг ижросини бевосита назоратига олишини маълум қилди.

Оқбой қишлоғининг Жанақурилис ҳудудидаги 150га яқин уй-жойнинг асосий қисми табиий газ билан таъминланган. Маҳаллий бюджет ҳисобидан иншоот қурилишига 67721,26 минг тенге маблағ ажратилиб, тўлиқ ўзлаштирилган. Янги ҳудуддаги кўчаларга узунлиги 4,86 чақирим газ қувури тортилган. Иншоот қурилиши 2020 йили бошланиб, ўтган йили фойдаланишга топширилган. 

2021 йил якунига кўра, туман ҳудудидаги 42та аҳоли манзилининг 31таси (73,8 фоиз) табиий газ билан таъминланган. 5та лойиҳа бўйича 7 аҳоли манзилини табиий газ билан таъминлаш мақсадида ўтган йили маҳаллий бюджет ҳисобидан маблағ ажратилиб, пудратчи корхоналар аниқланди ва ҳозирги кунда қурилиш ишлари юритилмоқда. 2025 йилгача туман аҳолиси табиий газ билан юз фоиз таъминланади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-08-06, 03:27 1442
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.