26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вазирликдан жавоб келди!

Таҳририятга мурожаат этган вилоят “Улес” хайрия жамоатжамғармаси раиси Райимжон Қўчқоров шанба куни бир гуруҳ зиёратчилар билан Қарноқдаги “Шоммат Эшон” зиёратгоҳига ташриф буюрганида эшиклар қулфлигини кўриб, ҳафсаласи пир бўлганлигини, Қарноқдаги ушбу тарихий музейни ҳам Туркистондаги Ҳазрат Яссавий мақбараси каби шанба, якшанба – одам гавжум бўладиган кунлари очиқ бўлишини таъминлаш хусусидаги илтимос билан мурожаат этди.

Қарноқ қишлоқ округи ҳокимлигига ушбу савол юзасидан мурожаатимизга “Шоммат Эшон” музейи зиёратгоҳи Кентов шаҳар маданият бўлими тасарруфида эканлиги, масала Қарноқ қишлоқ ҳокимлиги ваколатига кирмаслиги ҳақида жавоб берилди. Таҳририят номидан вилоят маданият бошқармасига мактуб тайёрланаётганда Туркистонга  ҚР Маданият ва Спорт вазири Даурен Абаев расмий ташриф буюриб, аҳоли билан учрашди. Ушбу тадбирдан сўнг вилоят оқсоқоллар кенгаши раиси ўринбосари, Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси қошидаги оқсоқоллар кенгаши раиси Тўлқин Саидмуродов вазир билан юзма-юз мулоқот  чоғида қатор саволлар билан, хусусан, Имом Боҳилий қадамжоси, Шоммат Эшон масжиди зиёратгоҳи ва дошқозон қуйилган масканга ёдгорлик ўрнатиш масалалари бўйича мурожаат этганди. Вазир ушбу саволлар юзасидан Кентов шаҳрига қарашли Қарноқ қишлоғига ташриф буюриб, вазиятни ўрганди. Куни кеча вазирликдан, ҚР Маданият ва Спорт Вазирлигининг Маданият Қўмитаси раисаси Р. Карибжановадан Тўлқин Саидмуродов номига саволлари бўйича расмий жавоб келди. Жавоб матнини эътиборларингизга ҳавола қиламиз.

“Ҳурматли Тўлқин Саидмуродов!

Қозоғистон Республикаси Маданият ва Спорт вазирлигининг Маданият қўмитаси ҚР Маданият ва Спорт вазири Д. Абаевнинг Туркистон шаҳри фуқаролари билан учрашувида берган саволларингизни ўрганиб, қуйидагини маълум қилади.

Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасидаги Дошқозон қуйилган жой – Қарноқ қишлоғида ёдгорлик ўрнатиш ва музей қуриш ҳақида  

Бизнинг замонамизгача сақланиб Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасида жамоатчилик, зиёратчилар эътиборига ҳавола қилинаётган Дошқозон эл тарихи билан маданияти учун  муҳим аҳамиятга молик моддий-маданий қадрият ҳисобланади.

Амалда ўзгача тарихий артефактлар ёки археологик топилмалар бунёд этилган, топилган жойларда ёдгорлик ўрнатиш анъанаси урф бўлмаган. Айни пайтда аҳоли, зиёратчилар Яссавий мақбарасига келиб, Дошқозоннинг асл нусхасини бемалол томоша қилиш имконияти бор. Шу боис, Дошқозон қуйилган Қарноқ қишлоғида яна ёдгорлик ўрнатишни мақсадга мувофиқ эмас, деб ҳисоблаймиз.

Музей қуриш иқтисодий, ижтимоий самарадорликдан ташқари унинг келгусидаги контентлик мазмундорлигини таъминлаш нуқтаи-назаридан ҳам самарали бўлишини тақозо этади. Сизнинг музей қуриш ҳақидаги таклифингиз юқоридаги мезонлар бўйича асосланмаган.

Умуман, амалдаги қонунларга мувофиқ маҳаллий жойларда қурилиш ишларини амалга ошириш маҳаллий ижро органлари ваколатидаги масала бўлганлиги сабабли Туркистон вилояти ҳокимлигига мурожаат этишингизни сўраймиз.

Қарноқ қишлоғидаги тарихий музейни тубдан таъмирлаш ҳақида

Туркистон вилоятининг маҳаллий аҳамиятга молик тарихий ва маданий ёдгорликларининг давлат рўйхатига киритилган Қарноқ қишлоғидаги “Шоммат Эшон” музейи маҳаллий ижро органи коммунал тасарруфидаги ташкилот ҳисобланади.

Шунингдек, Вазирнинг топшириғига мувофиқ айни пайтда “Шоммат Эшон” музейини Туркистон шаҳридаги “Ҳазрат Султон” давлат тарихий-маданий музейи тасарруфига олиш юзасидан маҳаллий ҳокимлик билан иш олиб борилмоқда.

Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси ҳақида ахборотни бир неча тилда ёзиб қўйиш ҳақида

Ҳозирги пайтда давлат тарихий-маданий қўриқхона музейи ҳудудидаги тарих ва маданият ёдгорликларига қарашли кўргазма ахборотлари, маълумотномалар, баннерлардаги ахборот уч тил(қозоқ, рус, инглиз)да ёзилган. Сайёҳларнинг миллий таркибини эътиборга олсак, уч тилда баён этилаётган ахборот ҳеч кимнинг ахборий муҳтожлигини чекламайди. Албатта, режада сайёҳлар таркибини эътиборга олиб, ахборий  кўп тиллиликни таъминлашга эътибор қаратилади.

Қарноқ қишлоғида жойлашган тарихий дарахт масканини  сайёҳларнинг  ҳаракатланиш йўналишига киритиш ҳақида     

Қарноқ қишлоғида, кўҳна зиёрат ҳудудида жойлашган тарихий дарахт – “Мажратут” деб аталадиган тут дарахти Туркистон вилояти бўйича сайёҳлик йўналишларга 2018 йилдан бошлаб киритилган. Шунингдек, ўша йилдан бошлаб минтақа ҳудудида ташкил этилган ахборий сафарлар тизимига ҳам киритилган. Яна “Мажратут” дарахти бўйича ахборот сайёҳларга хизмат кўрсатиш марказининг бўлими ҳамда халқаро сайёҳлик порталига киритилган.

“Sky Way”, “Shym Tour”, “Quanysh Tour”,  “OCTT-тур” ва бошқа  туроператорлар бу масканга саёҳат ташкил қила олади.

Ҳурматли Тўлқин Саидмуродов. Сизга Мустақил элимиз тарихий меросига ҳақиқий жонкуярлигингиз учун миннатдорчилик билдирамиз».      

   

 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2022-08-09, 20:25 767
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.