26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ғамхўрлик – инсонпарварлик ифодаси

Манзилли ижтимоий ёрдам оладиган оилаларнинг болалари мактаб либоси билан таъминланади. Буни Туркистон вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси раҳбари Динислам Бўлатханули маълум қилди.

– Вилоятимизда 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган 52660 нафар бола манзилли ижтимоий ёрдам олаётган оилаларда тарбияланмоқда. Ўтган йили ҚР Ҳукуматининг 64-сонли қарорига мувофиқ, мазкур тоифадаги болаларга маҳаллий ва республика бюджетидан маблағ ажратиш кўзланган. Жорий йилда эса вилоят раҳбарининг топшириғига мувофиқ, вилоят бюджетидан ушбу тоифадаги 52660 болага моддий ёрдам ажратилади. Ҳар бир ўқувчи учун мактаб либосига 35275 тенге берилади, – деди бошқарма раҳбари.

Эҳтиёжманд оилаларда тарбияланаётган болаларни мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш учун 1,9 млрд. тенге зарур бўлади. Ушбу масалани ҳал қилиш учун вилоят бюджетидан тегишли маблағ ажратилмоқда. Айрим ота-оналарнинг шикоятлари жавоб берган бошқарма раҳбари ҳар бир мактабда ўз формаси бўлмаслигини, маориф вазирлиги рухсати билан ўқувчиларнинг тўқ-кўк рангли шим, костюм ва оқ кўйлак кийиши кифоялигини таъкидлади.

Бундан ташқари, 1 август – 30 сентябрь оралиғида “Мактабга йўл” республика хайрия тадбири ўтмоқда. Унинг доирасида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари болаларига мактабга бориши учун зарур моддий ёрдам кўрсатилмоқда. 

Қайд этиш жоиз, “Мактабга йўл” акцияси доирасида ҳомийлик ёрдамини +7(707)-684-71-00 рақамига орқали амалга ошириш  мумкин.

М. САФАРОВА, 2022-08-12, 22:50 951
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.