26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туманда тадбиркорлик жадал ривожланмоқда

Туман ҳокими Уласбек Садибеков иш сафари билан Комилжон  Адулаҳадов ҳокимлик қилаётган Қорабулоқ қишлоғига ташриф буюриб, қатор хўжалик ва корхоналарнинг фаолияти билан танишди. Шу жумладан, Далабозор кўчасида жойлашган “Умар ота” деҳқон хўжалигининг “Олма боғ”ига борди. Хўжаликка Икромжон Рўзақулов раҳбарлик қилади. Ер майдони 2,35 гектар. 2009 йилда ташкил этилган, 700 туп кўчат парваришланмоқда. 

Тадбиркор 5 кишини иш билан таъминлаган. Йилига 60-70 тонна маҳсулот вилоят ҳудуди ва бошқа вилоятларга экспорт қилинади. 

Шунингдек, туман ҳокими Қорабулоқ қишлоғидаги «Токарлик цехи» фаолияти билан танишди. Цехга Абдурашид Умаров раҳбарлик қилмоқда. 5 киши иш билан таъминланган. Тадбиркор цехни очиш учун ўз ҳисобидан 18 млн. тенге маблағ сарфлаган. Устахона дастгоҳлар билан жиҳозланган. Бу ерда автомобиллар ва аҳолининг маиший эҳтиёжлари учун темир буюмлари ишлаб чиқарилади. 

Сўнг Уласбек Садибеков Сардор Усмонов раҳбарлик қилаётган “ALITEX” тикувчилик цехининг фаолияти билан танишди. Хусусий тадбиркор янги цехни ишга тушириш учун 20 млн. тенге сарфлади. Бугунги кунда цехда 18 минг дона ёзги, 10 минг дона қишки ҳарбий либосларга буюртма олиниб, бичиш-тикиш ишлари амалга оширилмоқда. Жорий йилда 30 киши доимий иш билан таъминланган. Ўртача ойлик маоши 80-90 минг тенгени ташкил қилади. 

Ташриф ниҳоясида туман ҳокими хўжалик ва цехлар давлат томонидан кўрсатилаётган қўллаб-қувватлаш чораларидан самарали фойдаланиш зарурлигини таъкидлади. 

Ғ. ИРИСКЕЛДИЕВ, 2022-08-20, 03:08 1147
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.