26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Юсуф ота зиёратгоҳида

Газетамизнинг ўтган сонларида Эски Иқондаги Ошиқ Юсуф ота мақбараси тарихи, Ҳазрат Аҳмад Яссавий замондоши бўлган бу тарихий инсон ҳақида ривоятлар баён этилганди. Эски Иқонга навбатдаги сафаримиз чоғида мавриди келиб, қишлоқ ҳокими Дилшод Саидов, қорачиқлик тадбиркорлар Ҳабибулла Азимов, Боботой Муютов, Фурқат Айтметовлар билан бирга Юсуф ота мақбараси мажмуасига бордик. “Маданий мерос” дастури асосида давлат томонидан таъмирланган, шу ишга давлат ва жамоат арбоби Мурат Ауезов улкан ҳисса қўшган, жуда катта маблағ сарфланган мақбара янада маҳобатли қиёфа касб этган.

Қишлоққа Ҳасан Муслимов ҳокимлик қилган даврда бошланган кенг кўламли тадбирларни ҳозирги ҳоким Дилшод Саидов давом эттирмоқда. Туркистон минтақасида илм-фан соҳасида таниқли инсонлар, уларнинг хизматлари, қадрдон замин равнақига қўшган ҳиссалари бюст ёдгорликлари, портретлар орқали тўлиқ аксини топган. Жорий йили таваллудига 110 йил тўлган давлат раҳбари ва арбоби Динмухаммед Қўнаевнинг “Бу халқ қозоққа ҳам, ўзбекка ҳам ўхшамайди, десам иқонликлар экан”, деган тарихий  ҳазили ҳам ёзиб қўйилган.

Мана шу улуғвор ишлар ташкилотчиси, ҳомийси, шу замин фарзанди, Туркистонда шаҳар, Сайрамда туман ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган, бугунда таниқли тадбиркор Раҳматжон Абдусатторов (тасвирда) бизга амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил баён этди.

– Асосий мақсад – Эски Иқондаги Ошиқ Юсуф ота мақбарасини Туркистондаги асосий зиёратгоҳ – йилига 5 млн. зиёратчи келиб, кўрадиган Ҳазрат Аҳмад Яссавий мажмуаси таркибидаги масканлар рўйхатига киритиш эди. Бу иш амалга ошди. Шу орқали Юсуф ота мақбарасига келадиган зиёратчилар оқимини кўпайтириш, ёш авлодга тарихимизни теран ўргатиш, қишлоқнинг ўтмиши ва бугунги тарихига фидойи меҳнати билан муносиб ҳисса қўшган шахсларни кўпчиликка танитишдан иборат. Бу борада Туркистондаги “Ҳазрат Султон” давлат тарихий-маданий  қўриқхона музейи маъмуриятига мурожаат этганимизда, замонавий саёҳат ва зиёрат йўналишида келувчилар учун зарур шароитлар яратиш борасида бир неча шартларни амалга ошириш зарурлигини айтишди. Шу шартлар бажарилди. Насиб этса, сентябрь ойининг 24-санасида Эски Иқондаги улкан янгилик – янги қиёфа касб этган Ошиқ Юсуф ота мажмуаси тантанавор очилади. Халқаро миқёсда кўп олимлар, зиёлилар, ҳидоят илми вакиллари иштирок этишади. Ҳали шу санагача бажариладиган ишлар етарли. Махсус жамғарма тузилди. Унинг директори этиб Яхшилик Муҳаммаджонов тайинланди, – деди Раҳматжон Абдусатторов.

P.S. Тадбиркор Ҳабибулла Азимов Қорачиқ қишлоғидаги Аҳмад Яссавийнинг суюкли невараси – Сузук ота  авлодининг бугунги  вакили сифатида Иқонда Юсуф ота мақбараси мажмуасида тарих ва бугунги кун уйғунлиги борасида амалга оширилган залворли ишлар учун Раҳматжон Абдусатторовга миннатдорчилик билдириб, Қорачиқ қишлоғида Сузук ота мажмуаси қурилишини бошлашини маълум қилди.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2022-08-20, 03:19 1229
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.