26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Конституция кунига – 8та мактаб!

“30 август – ҚР Конституцияси куни”га бағишланган брифингни вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси раҳбари А. Ўсербаев ўтказиб, байрам муносабати билан вилоят маркази ва туман-шаҳарларда юзлаб тадбирлар ўтказилаётганини маълум қилди.

– Байрам арафасида қатор ижтимоий  соҳа иншоотлари фойдаланишга топширилмоқда. Жумладан, Туркистон шаҳрида 67 метрли бассейнга эга очиқ осмон остидаги ҳордиқ маскани очилди. Шунингдек, болалар майдончасига эга “Тўлебий” истироҳат боғи ва “Саломатлик истироҳат боғи” фойдаланишга топширилади. Қазиғурт туманида эса 45 метр баландликдаги Давлат байроғи, Сариоғоч туманида 390 ўринли Заковат мактаби қад ростлади, Байдибек, Тулкибош, Келес, Мақтаарал, Ўрдабоши, Шардара туманларида жами 8та янги мактаб биноси ўқувчиларни қабул қилишга тайёр, – деди Ансар Жанабайули.

Вилоят маданият бошқармаси раҳбарининг ўринбосари А.Темирханулининг айтишича, деярли барча маданий муассасаларда “Асосий Қонуним – олтин таянчим” мавзуида китоб кўргазмалари уюштирилмоқда.

 Шунингдек, байрам арафасида минтақадаги кўп болали оилаларга, имконияти чекланган фуқароларга, фахрийлар ва ижтимоий аҳволи ночор оилаларга хайрия тадбирлари ўтказилади.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2022-08-27, 03:48 924
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.