26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Баркамол авлод – юрт келажаги

Туркистон шаҳрида вилоят таълим соҳаси ходимларининг “Заковатли миллат: чуқур билим, меҳнатсеварлик ва ватанпарварлик фазилати” мавзуида август анжумани ўтди.

Тадбир аввалида Туркистон вилояти ҳокими Ў. Шўкеев туман, шаҳарлардан келган бир гуруҳ ўқитувчиларни шахсан кутиб олди ва янги иншоотлар билан таништириб, галдаги режалари билан ўртоқлашди. Сўнг у китоб кўргазмаси ҳамда маҳаллий ёшлар ясаган роботларни кўздан кечириб, лойиҳалари билан танишди.

Анъанага кўра, янги ўқув йили арафасида Туркистон вилояти ўқитувчиларининг август анжуманида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, янги ўқув йилида белгиланган мақсад ва вазифалар тафсилотига тўхтаб ўтилди. Йиғилишни “BILIM MEDIA GROUP” МЧБ директори Рауан Кенжеханули олиб борди. Шунингдек, “Назарбаев заковат мактаблари” мустақил таълим ташкилоти раисаси К. Шамшидинова, вилоятдаги малакали ўқитувчилар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. Август анжуманини очиқ деб эълон қилган Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев туркистонликларни янги ўқув йили билан табриклаб, галдаги ишларига ривож тилади. 

Янги Қозоғистоннинг улкан умиди ва асосий таянчи заковатли авлоддир. Жорий йилда вилоятимиз таълим соҳасига ажратилган маблағлар ўтган йилга нисбатан 11 фоизга ошди. Ўтган йили республикада 200та мактаб қурилган бўлса, уларнинг тўртдан бир қисми вилоятимизда қад ростлади. Жорий йилда 57та мактаб қурилмоқда, 34таси йил охиригача фойдаланишга топширилади. Бундай кўрсаткич илгари кузатилмаган. Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, “Қулай мактаб” миллий қалдирғоч лойиҳаси доирасида уч сменали, харобали мактабларни тўлиқ тузатиш режаланган. Шунингдек, 300, 600, 1200 ва 2500 ўринли янги мактабларни барпо этиш кўзланмоқда. Мазкур қурилиш ишлари натижасида вилоятдаги 65 мингга яқин ўқувчи янги шаклдаги мактабларда таҳсил олишади. Вилоят бюджети ҳамда “Қишлоқ – эл бешиги” дастури доирасида 32та мактабни тубдан таъмирлаш учун маблағ ажратилди. Ҳукумат томонидан вилоятимиздаги ўрта таълим муассасалари учун зарур маблағлар кўзланиб, янги ўқув бинолари, моддий-техник ва ўқув қуроллари билан таъминланиб, зарур шароитлар яратмоқда. 2021 йил сентябрь ойида Туркистон шаҳрида кимё-биология йўналишидаги 720 ўринли Назарбаев заковат мактаби очилиб, унга 500 нафар ўқувчи қабул қилинди. Вилоятда қўшимча таълим билан қамраш даражаси 70 фоизга етди. Бу йўналишда ўтган йили Туркистон шаҳрида “Ўқувчилар саройи”, “Ақжайиқ” мусиқа мактаби, “FabLab” (лабораториялар фабрикаси) ишга туширилиб, 3500 нафарга яқин ўқувчи қўшимча таълим билан қамралди. Биз бу билан тўхтаб қолмаймиз. Ҳар бир боланинг бўш вақтидан унумли фойдаланишига алоҳида эътибор қаратамиз. Ана шундай эзгу чора-тадбирлар натижасида вилоятда ўсмирлар ўртасидаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик 26 фоизга камайди. Бундан ташқари, миллий қадриятлар, оила, маънавий-ахлоқий тарбия ривожига, ота-оналар масъулиятини оширишга бевосита ҳисса қўшаётган “Оналар”, “Оталар”, “Фахрийлар” кенгашлари фаолиятини алоҳида таъкидлаш зарур. Кириб келаётган янги ўқув йили муваффақият ва ютуқларга, ижод ва қувончга тўла бўлсин, – дея Ўмирзақ Естайули заҳматли меҳнати учун бир гуруҳ ўқитувчиларга ташаккурномалар топширди. Шунингдек, туркистонлик ўқитувчиларга ҚР Маориф вазирлигининг мукофотлари топширилди. 

Вилоят таълим бошқармаси раҳбари Динислам Бўлатханулининг айтишича, вилоят мактаблари янги ўқув йилига тайёр.

– Бу йил Туркистон вилоятида 510 минг нафардан зиёд ўқувчи таълим олади. Бу мамлакатимиздаги энг улкан кўрсаткич, яъни, юртимиздаги ҳар еттинчи бола Туркистон вилоятида мактабга боради, 2021-2025 йилларда уч сменали ва хароба мактаблар муаммосини бартараф этиш мақсадида вилоятда босқичма-босқич 199та мактаб қуриш режалаштирилган. Давлат бюджетидан ташқари хусусий шўъба сармоялари ҳисобидан ўрта таълимни ривожлантиришга қаратилган тадбирлар жадал амалга оширилмоқда. 2021 йилга нисбатан хусусий мактаблар сони 17тага (31 фоиз) кўпайган бўлса, бугунги кунда вилоятда уларнинг сони 56тага етди. Вилоятда 1406та мактабгача таълим муассасаси фаолият юритмоқда. Туркистон вилояти болалар боғчалари очиш бўйича ҳам республикада етакчи, – деди Д. Бўлатханули. 

Август кенгашида таълим сифатини ошириш, “TURKISTAN BILIMI” стратегик тараққиёт режасини ишлаб чиқиб, кутубхоналарни рақамлаштириш, ўқитувчиларнинг билим даражасини ошириш, мактаблар тақчиллигини бартараф этиш каби масалалар муҳокама қилиниб, маърузалар тингланди. Ўқитувчилар конференцияси иқтидорли ўқувчиларнинг концерт дастурига уланиб кетди. 

Таъкидлаш жоизки, ўтган ўқув йили якунларига кўра, ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси 69,4 фоизни ташкил этиб, ўтган ўқув йилига нисбатан 5,7 фоизга ошган. Ягона миллий тест натижаларига кўра Туркистон вилояти 11та мактаб республикадаги “100та энг яхши мактаб” лойиҳасига киритилди. Бу кўрсаткич бўйича Туркистон вилояти республикада иккинчи ўринда. 

Майсара САФАРОВА, 2022-08-27, 03:58 1003
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.