26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Саховатли сармоядорлар ҳиммати

Билимлар куни арафасида Сайрам туманида 5та хусусий мактаб фойдаланишга топширилди. Улардан бири Қайнарбулоқ қишлоқ округидаги 300 ўринли бошланғич  мактаб бўлса, қолган 1200 ўринли 4та умумий ўрта мактаб Манкент қишлоқ округида қад ростлади.

Дастлаб туман ҳокими У. Садибеков вилоятнинг фахрий фуқаролари А. Дўсбўлов ва С. Бараховалар билан бирга Қайнарбулоқ қишлоғидаги 300 ўринли “Бақдаулет” хусусий бошланғич мактабнинг тантанали очилишида иштирок этиб, рамзий тасмани қирқдилар. Янги мактабнинг устозлари, ўқувчилари ва ота-оналарга эзгу тилакларини изҳор этишди.

Қурилиши 2021 йилда бошланиб, янги ўқув йилига туҳфа қилинган мактаб қурилишига тадбиркор Сиқимбай Сағиндиқов шахсий маблағидан 210 млн. тенге сарфлади. Янги таълим даргоҳида асосий фанлардан дарс бериш учун 20 нафар муаллим ишга қабул қилинди.

Сўнг туман ҳокими Уласбек Садибеков таниқли тадбиркор Низомхон Сулаймонов маблағига барпо этилган, уч тилда билим берадиган 1200 ўринли Ал-Форобий умумий ўрта мактабини очиб, Билимлар кунига бағишланган тадбирда иштирок этди.

Туман ҳокими ўринбосарлари Н. Сулаймонов барпо этган мактабларнинг тақдимот маросимида иштирок этишди.

Хусусий тадбиркор мактаблар қурилиши учун 1 млрд. 200 млн. тенгедан зиёд маблағ сарфлаган. Бугунги кунда хусусий мактабларга 40 млн. тенгега мактаб формаси, 80 млн. тенгелик ўқув қуроллари харид қилинган. 2022-2023 йилларда замонавий таълим андазасига мувофиқ, уч тилда таълим берадиган 6та мактабнинг қурилиши якунланади. Жами 7200 болани таълим-тарбия, 660 ўқитувчини иш билан таъминлаш режаланмоқда.

Болаларни ташиш, овқатлантириш масалалари ҳал қилинган. Очиқ ва ёпиқ спорт иншоотлари муҳайё. Баъзи иншотларда бассейн ҳам бор.

Умуман олганда,  Сайрам туманида 10та хусусий мактаб қурилиши режаланса, уларнинг 5таси Билимлар кунида фойдаланишга топширилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-09-06, 20:11 1055
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.