26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тиббиёт ходимлари – мамлакат чемпиони

Тараз шаҳрида тиббиёт ходимлари ўртасида республика спорт байрами бўлиб ўтди.

Мусобақаларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан мутахассислар иштирок этди.

Беллашувларда Туркистон вилояти терма жамоаси умумжамоа ҳисобида бош совринни қўлга киритди.

Спортнинг беш турини ўз ичига олган мусобақада шифокорлар футбол, ​​волейбол, стол тенниси, сузиш, билярд бўйича баҳслашишди.

Спартакиадада биринчи ўринни қўлга киритган Туркистон жамоаси Туркистон вилоят жамоат саломатлигини сақлаш бошқармасига қарашли тез ёрдам станцияси, Мақтаарал туманидаги “Атакент” касалхонаси, Туркистон шаҳар касалхонаси, Тулкибош туман касалхонаси тиббиёт ходимларидан ташкил топган.

 Ғолибларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

– Мусобақада асосан тиббиёт соҳасида фаолият кўрсатиб келаётган шифокор, ҳамширалар, техник ходимлар иштирок этишди, – дейди вилоят  соҳа касаба уюшмаси раиси А. Ақилбеков. – Аҳолининг саломатлиги ҳақида қайғуриб, сидқидилдан меҳнат қилиб келаётган касб эгалари баъзан ўзлари ҳақида унутиб қўядилар. Улар беллашувда нафақат билим ва маҳоратларини балки чаққонликларини ҳам намойиш этишди. Мақсад ҳам шу эди. Жисмоний чиниқиш уларга ҳам жуда зарурдир.  

 

2022-09-13, 02:03 844
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.