26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоят маслаҳатининг навбатдан ташқари XVII сессияси ўтди

Вилоят маслаҳатининг навбатдаги XVII сессиясида 21та масала муҳокама қилинди. Унда вилоят ҳокими Д. Сатибалди, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, вилоят жамоат ташкилотлари раислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. 

Сессияни вилоят маслаҳати котиби Қ. Балабиев олиб борди.

Вилоят ҳокими Д. Сатибалди ишонч билдириб, қўллаб-қувватлаганликлари учун депутатларга миннатдорчилик билдирди. Мамлакат Президентининг Қозоғистон халқига йўллаган навбатдаги “Адолатли мамлакат. Ягона миллат. Фаровон жамият” Мактубидаги вазифаларга тўхталди.

– Хабарингиз бор, Давлат раҳбари Қ. Тўқаевнинг Қозоғистон халқига йўллаган Мактубида аниқ вазифалар белгиланди. Уларнинг аксарияти мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига бағишланган, юксак вазифалар белгиланган. Уларни амалга ошириш зиммамизга юкланди. Туркистон вилояти – мамлакатимиздаги аҳолиси энг кўп, бирлиги ва тотувлиги ярашган йирик минтақа.

Минтақа аҳолисининг фаровонлигини юксалтириш ва уни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга ошириладиган галдаги вазифалар етарли. Шундай экан олдимизга қўйилган мақсад ва вазифаларни тизимли равишда бажаришимиз зарур, – деди вилоят ҳокими Дархан Сатибалди.

 Еттинчи чақириқ вилоят маслаҳатининг XVII сессиясида Туркистон вилоятининг Қазиғурт, Ўтрор ва Саврон туманларининг маъмурий-ҳудудий тузилишининг баъзи масалалари кўриб чиқилди. “Қозоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида” Қозоғистон Республикаси Қонунига мувофиқ, вилоят ономастика комиссиясининг хулосаси натижасида, аҳолининг фикри инобатга олиниб, Туркистон вилояти, Саврон тумани, Эски Иқон қишлоқ округи ҳудудидан аҳоли манзили ташкил этилиб, унга “Машҳур Жусип” номи бериладиган бўлди.

Сессияда Туркистон вилоят маданият бошқармаси раҳбари А. Қўйлибаевнинг ҳисоботи, вилоят ер муносабатлари бошқармасининг қишлоқ хўжалик мақсадидаги ерларни рўйхатга олиш бўлими раҳбари Е. Тлегеннинг ҳисоботи тингланди. 

Шунингдек, сессияда вилоят йўловчилар транспорти ҳамда автомобиль йўллари бошқармаси раҳбари Р. Ибрагимов маъруза қилди. Кун тартибидаги асосий масалалардан бири – “2022-2024 йилларга мўлжалланган вилоят бюджети тўғрисида” вилоят иқтисодиёт ҳамда стратегиявий тараққиёт бошқармаси раҳбари Қ. Қайипбек маъруза қилди.

Сессия ишида маслаҳат депутатлари 21та масалани кўриб, тегишли қарорлар қабул қилдилар. Сессия йиғилишида вилоят ҳокими жамият ҳаётидаги фаол иштироки ҳамда минтақанинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига қўшган ҳиссаси учун бир гуруҳ фуқароларни Қозоғистон  Республикаси Президентининг “Ташаккурномаси”, Туркистон вилоятининг “Фахрий ёрлиғи”, “Пешқадам депутат” кўкрак нишони билан тақдирлади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-09-19, 21:18 87
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.