26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Истиқболга юз тутган минтақа

Давлат раҳбари Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалдини қабул қилди

Қасим-Жўмарт Тўқаевга жорий йилнинг 8 ойида Туркистон вилоятида амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисобот берилди.

– Вилоятда саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 534 миллиард тенгега етди, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 125 миллиард тенгега кўпдир. Жами 12,7 миллиард тенгелик 26та сармоявий лойиҳа амалга оширилиб, 936та янги иш ўрни яратилди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида 477 миллиард тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўтган йилга нисбатан 4 фоизга ошди, – деди Дархан Сатибалди.

Туркистон минтақасида бир қанча сув иншоотлари таъмирланди. Режада белгиланган чора-тадбирлар амалга оширилгач, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажми 1 триллион тенгега етди.

Шунингдек, йил бошидан буён 486 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди. Йил сўнггигача 85та уй-жой биносининг қурилиши якунланади.

Вилоят ҳокими бюджет маблағлари ҳисобидан 59та мактаб қурилиши олиб борилаётгани, бунинг натижасида жорий йилда 4та хароба ва 2та уч сменали мактаб муаммоси ҳал этилишини маълум қилди. Бундан ташқари, хусусий сармоядорлар ҳисобидан 13та мактаб фойдаланишга топширилди.

Қасим-Жўмарт Тўқаев Туркистон вилоятида амалга оширилаётган лойиҳаларни давом эттириш, вилоят аҳолиси билан ҳамкорликни кучайтириш юзасидан топшириқлар берди.

      

Akorda.kz., 2022-09-24, 04:01 489
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.