26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоят газетасининг соврини учун полвонлар куч синашди

Туркистон вилояти Сайрам тумани маркази Оқсувкент қишлоғида «Оңтүстік Қазақстан» вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси совриниучун 59-анъанавий турнир ўтди. Мусобақада вилоятнинг барча туманлари, шунингдек, Шимкент шаҳридан полвонлар иштирок этиб, бош соврин учун мусобақалашдилар.

Юксак даражада ташкиллаштирилган мусобақанинг очилиш марсоимида сўзга чиқққан Сайрам тумани ҳокими Уласбек Садибеков ва Туркистон вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси раҳбари Қанат Жўлдиқараев тадбир қозоқ курашини тарғибот қилишга салмоқли ҳисса қўшишини таъкидлаб, мусобақада иштирок этаётган полвонларга омад тилади.

Анъанавий беллашувларда 6 вазн тоифасида 120 нафар полвон гиламга чиқди. Айниқса, “туя полвон”лар беллашуви қизғин курашларга бой бўлди. Мазкур мусобақада 28 нафар полвон ўз омадини синаб кўрди ва бор салоҳиятини намоён этди. Томошабинларни илҳомлантирган беллашувда туркистонлик Тўқтарбек Айдарбек биринчи ўринни қўлга киритиб, “туя полвон” бўлди. У ҳал қилувчи жангда туркистонлик ҳамкасби Бибарис Абдуғани устидан ғалаба қозонди. Қайсар Шамшидинов эса учинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, 6 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, махсус ташаккурнома ва медаллар билан тақдирланди. 

Нашр бош муҳаррири Абай Балажан қозоқ кураши ривожига муваффақият тилаб, барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирди.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2022-09-27, 01:59 1216
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.