26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эски Иқондаги Ҳазрат Яссавий замондоши Юсуф ота мажмуасининг тантанали очилиши

Бу кун Эски Иқондаги Ошиқ Юсуф ота мажмуаси халқаро анжуманига ташриф буюрган олимлар, зиёлилар, давлат хизматчилари, ёшу қари билан гавжум бўлди. Тадбиркор, шу замин фарзанди Раҳматжон Абдусатторов ва ҳимматли ҳомийлар интилишлари, кўмаги билан бир йил муқаддам бошланган қурилиш поёнига етиб, ажойиб мажмуа барпо этилди. Энг аввало, адиб Мухтар Ауезовнинг ўғли Мурат Ауезов саъй-ҳаракатлари билан “Маданий мерос” давлат дастури асосида  Ҳазрат Яссавий даврида барпо этилган Ошиқ Юсуф ота мақбараси тубдан таъмирланиб, улуғвор қиёфа касб этди.

Юсуф ота мақбарасига борадиган йўл асфальтланиб, дарвоза атрофи ободонлаштирилди, мажмуа биноси барпо этилди. Туркий халқларнинг муштарак тарихини ифодаловчи олимлар, элга хизмат қилган ҳимматли инсонлар номи абадийлаштирилиб, тўққизта бюст ўрнатилди. Юсуф ота, Қавмиддин ат Итқонийларга ўрнатилган ёдгорликлар билан бошланувчи хиёбонда зиёратчиларга қулай шароит яратилди. Тадбир аввалида Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Баҳодир Ирисметов, ўринбосари Замир Муҳаммаджонов, Эски Иқон қишлоғи ҳокими Дилшод Саидов, Юсуф отанинг бугунги авлоди вакили Саидолим Йўлдошев, фахрий қурувчи Абдужаббор Ҳожиев, югнаклик олим Иброҳим Отажонов, хизмат кўрсатган маданият арбоби Ирисқул Аббосовлар билан биргаликда Сайрамдан ташриф буюрган қадрли меҳмонлар, хусусан, жамоат арбоби Рўзақул Холмуродов бошлаган делегация аъзолари академик Абдумуталлиб ҳожи ўғли Ҳожиевга ўрнатилган ёдгорликни кўздан кечиришди. Азим Тошкент шаҳридан киндик қони Эски Иқон қишлоғида тўкилган машҳур олимнинг ҳамкасб дўстлари  ҳамда шогирдлари Асомиддин Қорахонов, Абдукарим Абдураҳмонов, Бахтиёр Ортиқбоев, Абдусаттор Ҳожиев, Адҳам Ҳожиев, Сайдиғани Норалиев, ўғли Ҳамдам, укаси Абдураим Ҳожиевлар ташриф буюришди. 

Қозоғистон Халқ депутати Эркин Аббосовга ўрнатилган ёдгорлик ёнида унинг ўғли Алфред, академик Рахманқул Бердибай  ёдгорлиги ёнида Алматидаги Қурманғази номидаги миллий консерватория олимаси Айжан билан мулоқотда бўлдим. Нафақадаги устоз Тўхтапўлат Тилеулиев, “Улес” жамоаси раҳбари Райимжон Қўчқоров, ўқитувчи Ҳусан Убайдуллаев,  сувенир устаси Носир Ҳамроқулов, вилоят хотин-қизлар кенгаши раисаси Дилдор Ҳабибова, Эски Иқон қишлоқ ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Миртемир Маҳмудовлар билан мулоқотда бўлдим. Доимий обуначиларимиз Раҳмонжон Мавлонов, Зокир Саидов, Носириддин Зиёев, Алишер Аҳмедов, Фахриддин Нурметовлар ҳам таассуротларини баён этишди. Сайрамлик ёзувчи шоирлар тилакларини ҚР Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Абдураҳим Пратов изҳор этди. Қишлоқ ўзбек этномаданият бирлашмаси фаоллари Айниддин Абубакиров, Сурайё Иброҳимова, Карамхон Усмонова, Ойсултон Абдуқодирова, Ирода Муҳаммаджоновалар меҳмонларга иззат-икром кўрсатишди.  

Халқаро тадбир Юсуф ота мақбарасини зиёрат қилиш маросими билан бошланди. Вилоят бош имоми ўринбосари Ўмар Елеуули раҳбарлигида Саврон туманидаги барча қишлоқ имомлари, хусусан, Янги Иқон қишлоғи имоми Абдуқодир Хидиралиев ҳам ташриф буюришган. Профессор, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви аъзоси  Қулбек Ергўбек табрик учун биринчи сўзни вилоят маслаҳати котиби Қайрат Балабиевга берди. Саврон тумани ҳокими Ғани Рисбеков, давлат ва жамоат арбоби Рўзақул Холмуродовларнинг қутловлари янгради. Мажмуанинг тасмасини тантанали қирқиш тадбиридан сўнг Раҳматжон Абдусатторов Юсуф ота мажмуаси калитини Туркистондаги “Ҳазрат Султан” давлат тарихий маданий қўриқхона музейи директори ўринбосари Бахтжан Нурхановга топширди. Келажакда Туркистонга ташриф буюраётган миллионлаб зиёратчиларнинг маълум бир қисми Юсуф ота мажмуасига келишади, албатта бунга ишончимиз комил. Тадбиркор Дониш Моннотовнинг ташаббуси билан меҳмонларга Аҳмад Яссавий давридан келаётган анъана – қишлоққа келган азиз меҳмонларни 12 хил узум билан кутиб олиш анъанаси адо этилиб, саватларда ширин-шакар, шарбатга тўлган узумлар тақдим этилди. Саудия Арабистонидан келган ёш олим Муҳаммад Салоҳиддин машҳур аллома Қавмиддин Ат Итқонийнинг илмий меросидан баён этиб олимлар, пайғамбарлар кейинги авлодга олтин кумуш эмас, йўқолмайдиган ва бебаҳо бойлик – илмни ҳамда тўғри йўлни кўрсатиш фазилатини қолдирадиганлигини таъкидлади. Қавмиддин Ат Итқоний  илмий меросини ёш авлодга тақдим этишда хизматлари билан танилган Дониш Моннотов арабистонлик олимга илму урфон нуридан баҳра олган Туркистон, Иқон алломаларига бағишланган рассомлик асарини тақдим этди.  

Астанадан ташриф буюрган  тарихчи олим Жамбил Артиқбаев китоблар ҳамда махсус совғасини  доимий обуначимиз Ирода Муҳаммаджоновага тақдим этди. Жамоат бирлашмаси раиси Бектас Ширкинбаев, олимлар Кенжехан Матижан, Марат Туяқбаев, Тошкентдан ташриф буюрган  иқонлик олима, фан доктори Тошхоним Раҳимоваларнинг маърузаларини жамоатчилик қизиқиш билан тинглади. Барча олимларга ташкилий қўмитадан тўн кийдирилиб, иззат-икром кўрсатилди. Тадбирнинг якуний қисми Иқондаги Набихон Мубораков барпо этган тўйхонада, ноз-неъматлар бараварида шу қишлоқнинг машҳур патирлари тортилган дастурхон атрофида давом этди. Баҳодир Ирисметов ҳомийлигида дамланган палов меҳмонларга манзур бўлди. Астана шаҳридан махсус ташриф буюрган “Білім өркениет” инновация маркази мутасаддиси Г. Иманова тантанали равишда халқаро анжуман ташкилотчиси, шу қишлоқда ҳоким, Туркистон шаҳри ва Сайрам туманида ҳоким ўринбосари бўлиб ишлаган тадбиркор Раҳматжон Абдусатторовга “Қазақстан Республикасының еңбек сіңірген қызметкері» унвони ҳужжатларини гулдурос қарсаклар остида тақдим этди. Зиёли отахонлар Айниддин Абубакиров ва Ирисқул Аббосовлар халқаро анжуман иштирокчиларини муборакбод этиб, келажакда маънавият тадбирларининг бардавом бўлишига ишонч билдирди. Сайрам туманининг Манкент қишлоғидан ташриф буюрган 97 ёшдаги истеъфодаги подполковник Тошхўжа Оташев энг кекса меҳмон сифатида дуои фотиҳасини бериб, юртга тинчлик, фаровонлик, илму урфонга тараққиёт тилади.

Ш. МАДАЛИЕВ. Тасвирларда: тадбирдан лавҳалар, 2022-09-27, 02:03 677
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.