26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ярмаркага марҳабо!

Туркистон шаҳридаги “Экобозор”да арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди. Мақсад – нарх-навони барқарорлаштириш, аҳолига сифатли маҳсулотлар тавсия этиш эди. Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Нурбўл Бекмуратовнинг айтишича, савдо ярмаркасида барча туман ва шаҳарлардаги ишлаб чиқарувчилар иштирок этмоқда.

– Ярмаркага вилоят деҳқонлари ва товар ишлаб чиқарувчилари 500 тоннадан зиёд қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари олиб келди. Улар 15-20 фоиз арзон баҳода сотилмоқда. Тадбир уч кун давом этади, агар аҳоли талаб қилса, яна давом эттирамиз, – деди у.

“Экобозор”даги ярмаркага 89 тонна гўшт ва гўшт маҳсулотлари, 157,5 тонна сабзавот, 23 тонна картошка, 68,5 тонна сут маҳсулотлари, 59 тонна полиз маҳсулотлари, 51 тонна озиқ-овқат, 3 тонна асал, 26 тонна шарбат ва консерва маҳсулотлари, 3 тонна балиқ, 20 минг дона тухум ва 15 тонна нон маҳсулотлари келтирилди. Бундан ташқари, “Туркистон” ижтимоий-тадбиркорлик корпорациясининг барқарорлаштириш жамғармаси орқали шакар, ун ва бошқа маҳсулотлар ҳам арзон баҳода сотилмоқда. Тадбирда Астана шаҳрида ўтган ярмаркага ҳисса қўшган вилоят тадбиркорларига пойтахт ҳокимининг Фахрий ёрлиқлари топширилди.

Маълумки, Туркистон шаҳридаги “Экобозор” жорий йилда ишга туширилди. Бу ерда омбор, видеоназорат камералари мавжуд. Бозорда деҳқонлар ўз маҳсулотларини бевосита сотишлари мумкин.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-09-29, 01:11 800
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.