26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Аҳоли билан тиғиз алоқа – полициянинг вазифаларидан бири

Халқимизда “Бирлиги бор эл ўзади, бирлиги йўқ эл тўзади”, деган яхши нақл бор. Давлат раҳбари эл бирлиги энг азиз қадрият эканлигини “Адолатли давлат. Ягона миллат. Фаровон жамият” Мактубида яна бир бор эслатди. Шу сабабли, ягона миллат сифатида янада жипслашиб, Адолатли Қозоғистонни барпо этиш йўлида шараф билан меҳнат қилиш – ҳар бир қозоғистонликнинг муқаддас бурчи ва вазифасидир.

Мамлакатимизда бирликни, ижтимоий-сиёсий вазиятнинг барқарорлигини сақлаш учун жойларда жамоат кенгашлари ташкил этилиб, фаолият юритмоқда. Бу мамлакатимизда барака-бирликнинг сақланиб, ижтимоий-иқтисодий тадбирларнинг тизимли юритилишига ижобий таъсир кўрсата бошлади. Энг асосийси, жамоат кенгаши ҳокимлик ва халқ орасида “олтин кўприк”ка айланади. Шу муносабат билан Туркистон вилоят жамоат кенгаши таркиби фахрийлар, жамоат фаоллари, диний бирлашма ва бизнес вакилларидан тузилиб, низоми тасдиқланди. Натижада вилоятда ечимини кутаётган муаммолар – йўл, тоза ичимли сув, бандлик, қурилиш ва бошқа масалалар жамоат кенгашида кўтарилиб, унинг самарадорлигини исботлаб келмоқда. 

Вилоят жамоат кенгаши бюджет лойиҳаси, унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни, минтақанинг стратегик тараққиёт режаси, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қиладиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш ва эл орасидаги катта-кичик масалаларнинг барчасига аралашади. Ушбу хизматларни таъминлаш учун кенгаш қошида бешта доимий комиссия тузилган. Уларнинг ҳар бирига маълум соҳалар бириктирилган. 

Бундан бир неча ой аввал республика миқёсида жамоат кенгашлари ҳафталигини уюштириш ва уни ўтказиш режаси тасдиқланиб, унинг асосида вилоят жамоат кенгашида махсус иш режаси тузилган эди. Шунга мувофиқ, 5-8 сентябрь кунлари жамоат кенгаши фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва фуқаролик институтлари билан алоқа комиссияси вилоят полиция департаменти билан ҳамкорликда жамоат тартибини яхшилаш юзасидан тадбир ўтказди. Махсус ташкил қилинган гуруҳ аъзолари шаҳар мактабларига бориб, ўқувчилар билан йўл ҳаракатлари қоидаларига риоя қилиш, “Қонунни билмаслик жавобгарликдан халос қилмайди” мавзуларида тушунтириш ишлари юритиб, катта кўчалар, бозорларда пиёдалар йўлакчаси орқали ҳаракатланиш қоидалари ҳақида фуқароларга ахборот берди. Унда вилоят жамоат кенгаши аъзоси Зуппархон Чолдонов, Туркистон шаҳар ички ишлар бошқармаси ходими, полиция капитани Марат Ўмаров, вилоят Полиция департаментининг инспектори, полиция капитани Кўкаршин Қанат, департамент қоровул взводининг махсус гуруҳ полициячиси, полиция кичик сержанти Сулейман Пирметов, Кентов шаҳар полиция бўлими инспектори, полиция катта лейтенанти Мақсат Абдирей иштирок этди. 

Маълумки, туркистонлик полициячилар сўнгги йилларда Президент таклиф қилган сервисли полиция услуби билан фаолият юрита бошлади. Сервисли полиция тушунчаси бизда янгилик бўлгани билан, АҚШ ва Европа давлатларида аллақачон ўз самарасини бера бошлади. Мухтасар қилиб айтганда, “Полициянинг вазифаси – одамларни қамоққа олиш эмас, балки, жиноятнинг олдини олиб, аҳоли билан тиғиз иш юритиш” дегани. Натижада, ҳар ким сервисли полицияга мурожаат қилиб, тегишли ёрдам олиш имкониятига эга бўлди. Бугунги кунда вилоятимизда полиция департаментининг 13та стационар бекати фаолият юритмоқда. Жумладан, замонавий талабга мос 6та стационар модулли пункт куну тун хизмат кўрсатмоқда. Мазкур бекатларнинг барчаси замонавий техника – портатив видеоназорат, радиостанция ва планшетлар билан таъминланган. Яна бир ўзига хослиги, стационар бекатларга ташқи видеоназорат камералари ўрнатилиб, у тезкор бошқарув марказига уланган. Улар йўл хавфсизлигини таъминлаш, жамоат жойларида, кўчаларда жиноятнинг олдини олишга ёрдам беради. Шундай экан, ушбу йўналишдаги ишларни давом эттириб, “халққа яқин полиция” тамойили доирасида йўлга қўйилган муҳим лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Демак, жиноятларнинг очилиши ва рўйхатга олинишида стационар бекатлар ижобий натижа бермоқда, десак, муболаға бўлмайди. 

Президентнинг участка полициячиларининг мақомини ошириш борасидаги топшириғини ижро этиш юзасидан минтақада бажарилаётган ишлар оз эмас. Участка нозири аҳоли билан тиғиз ишлагани сабабли, уларнинг арз-шикоятлари вақтида рўйхатга олиниб, участкасида жиноятларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилади. Бир сўз билан айтганда, участка нозирлари ўз ҳудудидаги гумондор, жабрланувчи тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлиши керак. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳозир пунктларга яқин жойларга участка нозирлари учун уйлар қурилмоқда. Сабаби, жабрланувчи нозирнинг уйига борса, у уйи ёнидаги бекатга бориб, жиноятни тезда рўйхатга олади. Умуман олганда, фуқароларнинг мурожаатлари эътиборсиз қолмаслиги зарур. 

Яна бир таъкидлайдиган жиҳат – Давлат раҳбари Мактубида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида январдан бошлаб фуқароларнинг конституцивий ҳуқуқларига таъсир кўрсатадиган асосий қарорларни прокурорлар билан келишиши орқали амалга ошириладиган жиноий жараённинг “уч бўғинли модели” татбиқ этилди. Шунга мувофиқ, терговчиларга замонавий ускуналар берилди. Улар замонавий техникалар орқали жиноий ишни электрон тарзда прокурорга келишиш учун жўнатади. Йўлланган ишдаги терговчининг баёнлари билан жабрланувчи, адвокат ва гумондор ўз вақтида электрон шаклда танишиб, бевосита кўра олади. Асосийси, минтақа полициячилари Президент топшириғига кўра, шундай мажмуавий ишларни амалга ошириб, шу орқали одамларнинг ишончини оқлайди. Уларнинг амалга ошираётган ишлари вилоят жамоат кенгаши томонидан мунтазам назорат қилиб борилади.

Абай БАЛАЖАН, Туркистон вилоят жамоат кенгашининг фуқаролар ҳуқуқларини таъминлаш ва фуқаролик жамияти институтлари билан алоқа бўйича доимий комиссияси раиси, 2022-09-29, 01:16 329
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.