26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Таълимга эътибор – келажакка эътибор

“Қулай мактаб” миллий  лойиҳаси бўйича Туркистон вилоятида 86та мактаб барпо этиш режаланган. Президент  раислигида ўтган Ислоҳотлар бўйича олий кенгашда кўриб чиқилган “Қулай мактаб” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш масаласига кўра Туркистон вилоятининг  ҳокими Дархан Сатибалди соҳага масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берди. Янги намунадаги мактаблар барпо этиш, муҳандислик тизимларини юритиш, педагог кадрлар билан таъминлаш ва қурилишини вақтида якунлаш юзасидан топшириқлар юкланди.  Бу орқали уч сменали, харобали, эскирган мактаблар сонини камайтириш кўзланган.

– Давлат раҳбари раислигида ўтган Ислоҳотлар бўйича олий кенгашда 2023 йили қурилиши бошланадиган мактаблар учун ер участкасини ажратиш ва зарур инфратузилма билан таъминлаш юзасидан барча аниқ топшириқлар берилди. Шу билан бирга, таълим сифатини яхшилаш масаласи ҳам  доимий эътиборда бўлиши  зарур, – деди вилоят ҳокими Дархан Сатиб­алди.

2023-2025 йилларга мўлжалланган республика бюджети лойиҳасида ушбу мақсадга 400 млрд. тенгедан зиёд  маблағ ажратилади. Лойиҳа доирасида очилган мактаблар замонавий фан кабинетлари, лабораториялар билан тўлиқ таъминланади. Туркистон вилоятида 900, 1200 ва 2000 ўринли мактаблар барпо этиш режаланган.  86та  янги, қулай мактабда 60 мингдан зиёд боланинг таълим олиши учун барча шароитлар яратилади.

Туркистон вилоятида жами 983 (жумладан 75та хусусий) мактаб бор. Сўнгги йилларда 83та янги мактаб фойдаланишга топширилди, ҳозир 59та мактаб  барпо этиляпти.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-10-01, 03:02 390
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.