26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Туркий олам маркази'' биноси барпо этилади

Туркистонда “Туркий олам маркази” иншоотининг меъморий-бадиий қиёфасини ишлаб чиқиш учун республика очиқ танлови эълон қилинди. Унда меъморлар томонидан 17та лойиҳа тавсия қилинди. Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди махсус кўргазмадаги лойиҳалар билан танишиб, меъморлар ва ҳайкалтарошлар билан мулоқотда бўлди.

– Туркистоннинг ҳар бир иншооти бинокорлик талабларига мос  бўлиши керак. “Туркий олам маркази” биноси ҳам номига монанд бўлиб, унинг қурилишида энг сўнгги технологиялар қўлланиши даркор. Бунинг учун вақт ҳам, имконият ҳам бор, – дея,  Дархан Сатибалди лойиҳаларни такомиллаштириш юзасидан таклифларини билдирди.

Туркистон вилояти меъморчилик ва шаҳарсозлик бошқармаси томонидан ташкил этилган танловнинг иккинчи босқичига саралашдан ўтган энг яхши лойиҳалар йўлланади.

Туркий давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммитида ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Туркистон шаҳрида туркий халқларнинг муштарак меъморий иншоотини қуришни топширган эди. Янги марказнинг биноси туркий давлатлар  бирлиги ва тотувлигини намоён этадиган маънавий марказга айланиши керак.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-10-28, 22:12 1429
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.