26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркшуносларнинг халқаро анжумани

Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлигининг ташаббуси билан Туркистон шаҳрида Ахмет Байтурсинулининг 150 йиллигига бағишланган Халқаро туркшунослар анжумани ўтди.

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг табригини вилоят ҳокими Дархан Сатибалди ўқиб эшиттирди. Давлат раҳбарининг табригида “Миллат устози А. Байтурсинули томири бир, тарихи муштарак мамлакатлар учун ўта бебаҳо илмий мерос қолдирди. Шу боис унинг хотирасини барча туркий халқлар ҳурмат қилади. Озарбайжон, ўзбек, бошқирд  ва бошқа туркий халқларининг таниқли олимлари иштирок этаётган анжуман бунинг яққол далили”, дейилган.

Видеолавҳада ЮНЕСКО Бош директорининг ўринбосари Рамос Габриеланинг қутлови эшиттирилди. Шунингдек, ТУРКСОЙ Бош котиби ўринбосари Билял Чакиджи табрик сўзини ўқиди.

ҚР Фан ва олий таълим вазири ўринбосари Талғат Ешенқулов Ахмет Байтурсинулининг 150 йиллиги арафасида амалга оширилган муҳим чора-тадбирлар борасида маъруза қилди.

Анжуманда Қозоғистон, Туркия, Ўзбекистон олимлари ТУРКСОЙнинг “Ахмет Байтурсинули” медали билан ҳамда ҚР Фан ва олий таълим вазирлигининг “Ахмет Байтурсинули” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-11-19, 02:57 177
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.