26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бахтнинг калити қаерда?

Шимкент шаҳридаги “Сайрам” коллежи Туркистон вилояти, шунингдек, Шимкент шаҳрининг шифохона ва касалхоналари учун кўплаб малакали ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаб, эл орасида обрў-эътибор қозонган.  

Муассасада талабаларни етук ва моҳир мутахассис сифатида камол топтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳар йили “Илғор мутахассис”, “Коллеж маликаси”, “Коллеж қироли”, “Пешқадам мутахассис” каби танлов ва беллашувларни ўтказиш анъанага айланган.

Яқинда Шимкент шаҳар ўзбек драма театрида Халқаро талабалар кунига бағишлаб уюштирилган “Бахтнинг калити қаерда?” мавзуидаги тадбир ҳам бу борадаги изланишлар сирасидандир. 

Тадбирнинг очилишида сўзга чиққан муассаса директори Гулсум Баймағамбетова талабаликка қабул қилинган ёшларни муборакбод этиб, мазкур муассасада уларнинг тўлақонли билим олишлари учун барча шароитлар яратилганини таъкидлади. Дарҳақиқат, коллежда олий тоифали шифокорлар, ўрта махсус таълим соҳасининг етук ва малакали мутахассислари меҳнат қилишмоқда. Таъкидлаш жоизки, бу масканда кам таъминланган оила фарзандларига махсус стипендиялар тайинланган, шунингдек, турли маданий-маърифий тадбирлар, шаҳар, вилоят ва халқаро даражада спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.

Шундан сўнг саҳнага таклиф этилган таниқли сухандон А. Хонхўжаев талабаларга рамзий калит, “Жанубий Қозоғистон” вилоят газетаси бўлим мудири З. Мўминжонов эса талабалик гувоҳномаларини топширди.

Тадбирда томошабинлар эътиборига ҳавола қилинган саҳна кўринишларда ёшларнинг бахтли бўлиш учун қандай йўлни танлаши, мақсадга эришишда ахлоқ ва одоб меъёрларига эътибор қаратиш, юксак эътиқод, миллий қадрият ва анъаналар руҳида яшаш зарурлиги таъкидланди.

Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига кўра, ғолиб ва совриндор гуруҳлар ташаккурнома ва махсус совғалар билан тақдирланди. 

З. АҲМАДЖОНОВ, 2022-11-23, 00:38 187
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.