26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон делегацияси Ўзбекистонда

Тўққиз йўлнинг туташган жойида равнақ топаётган Туркистоннинг улкан захира манбаи, одам капитали ва сайёҳлик салоҳияти туркий мамлакатларни бирлаштирадиган “TURAN” махсус иқтисодий минтақасини ташкил этиш учун қулайдир. Буни вилоят сармоя ва экспорт бошқармаси раҳбари ўринбосари Нургул Абдразақова бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси сармоядорлари билан учрашувида таъкидлади.

Вилоятнинг ўзига хос хусусиятлари ва имкониятлари тақдимотидан сўнг, Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамда Туркистон вилояти делегацияси ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалар бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Хоразм ва Фарғона вилоятларидаги тўқимачилик саноати салоҳияти билан яқиндан танишгач, Туркистон вилоятида саноат корхоналари очган сармоядорларга  имконият ва имтиёзлар ҳақида маълумот берилди.

Урганч ва Фарғона шаҳарларидаги қатор фабрикалар ва терини қайта ишлаш корхоналари раҳбарлари билан учрашувларда Туркистон вилоятининг бизнес салоҳиятини янада кенгайтириш ҳақида сўз борди. Учрашув якунида томонлар қўшма амалий тадбирлар орқали Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга ҳисса қўшади, деб ишонч билдиришди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-11-24, 03:45 684
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.