26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
15 йил кутилган учрашув

Футболдан Қозоғистон терма жамоаси УЕФАга аъзо бўлгач, азалий рақиблари (майдонда) Марказий Осиёдаги қўшни давлат терма жамоалари билан ўйнамаслиги кўп йиллик тажрибага эга мухлисларнинг ҳафсаласини пир қилган эди.

Марказий Осиё дербиси ҳисобланган – Қозоғистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўйнамаганига 15 йил бўлибди. Умуман, мазкур терма жамоалар 6 бор учрашган. 2та ўйинда Ўзбекистон устун келса, бир ўйинда Қозоғистон ғалаба нашидасини сурган. 3та ўйинда эса дуранг натижа  қайд этилган. 

16 ноябрь куни Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказиши маълум бўлгач, учрашувни “Пахтакор” ўйингоҳида бевосита томоша қилишни мақсад қилиб қўйган эдим. Ўйиндан бир кун аввал аккредитациядан ўтмаганим учун журналистлар учун махсус жойдан ўрин тегмади. Лекин Қозоғистондан келганимизни билгач, иш сафари варақасига муҳр босиб беришди ва Ўзбекистон футбол ҳамжамияти музейини томоша қилишга рухсат беришди. Сўнг дўстларим Бобохон ва Абдуқодир билан чипта харид қилиб, қор аралаш ёмғир ёғиб турса-да, ўйинни қизиқиш билан томоша қилдик. Ажабланарлиси шунда бўлдики, ўйингоҳда меҳмон жамоа – Қозоғистоннинг мухлислари кўпчиликни ташкил қиларди. Айниқса, чегарага яқин туманлардан футбол мухлислари кўп келишган.

Магомед Адиев бош мураббийлигидаги Қозоғистон терма жамоаси Миллатлар лигасида Словакия, Беларусь терма жамоаларини ортда қолдириб, гуруҳ пешқадами бўлган ҳолда “В” дивизионига йўлланмани қўлга киритгани ўйинга қизиқишни янада оширган эди. Сречко Катанец қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоасида эса авлодлар алмашинуви муваффақиятли амалга оширилаётган палла.

Бевосита ўйин тафсилотига тўхталсак, учрашув тенг курашлар остида ўтди. Тўп назорати, зарбалар, жарима зарбалари, ҳужумлар ва бошқа кўрсаткичлар деярли бир хил бўлди. Икки жамоа ҳам эҳтиёткорлик билан тўп сургани учун ўйин асосан майдон марказида кечди. Учрашувнинг 12-дақиқасида “Торпедо” (Москва) ўйинчиси Ҳожимат Эркинов ва 45-дақиқада “Рома” (Италия) ҳужумчиси Элдор Шомуродовларнинг голлари Ўзбекистонга ғалаба келтирди. 

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Магомед Адиев анчадан буён ўйнамаган терма жамоа ўйинини меъёрий ҳолат, деб баҳолади. Ўзбекистоннинг иккала голи ҳам якка ҳаракатлар натижасида урилганини алоҳида таъкидлади. У Ўзбекистон терма жамоасининг истиқболи ёрқинлигига ишонч билдиради.

Сречко Катанец эса тактик жиҳатдан жуда яхши ўйин намойиш этиб, ғалаба қозонишганини таъкидлади. У терма жамоа ўйинларида ўйингоҳда мухлисларнинг кўп бўлиши фойдадан холи бўлмаслигини айтди. 

Қозоғистон терма жамоаси 19 ноябрь куни Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиб, 2:1 ҳисобида мағлубиятга учраса, Ўзбекистон терма жамоаси 20 ноябрь куни Тошкентда Россия билан ўртоқлик учрашувини ўтказди. Унда эса нурсиз дуранг қайд этилди.  

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ. Шимкент-Тошкент-Шимкент, 2022-11-24, 03:50 119
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.