26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги Қозоғистонга дунё қучоқ очмоқда

Елисей саройида Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев ва Франция Республикаси Президенти Эммануэл Макроннинг учрашуви ўтди. Бу ҳақда Қозоғистон Президентининг матбуот хизмати хабар берди.

Музокараларда Қозоғистон ва Франция ўртасидаги сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш, маданий-гуманитар алмашувларни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланаётган жорий йилда икки томонлама алоқалар жадал суръат билан ривожланиб бораётгани, кенг сиёсий мулоқот чуқурлашиб, халқаро ташкилотлар доирасида томонлар ўзаро кўмаклашаётгани, парламентлараро мулоқот кенгайганини мамнуният билан қайд этдилар.

Кейинги йилларда мамлакатимизда Франция компаниялари иштирокидаги қўшма корхона ва лойиҳалар сони икки баравар  кўпайди. Энергетика, геология-қидирув, озиқ-овқат саноати ва савдо соҳаларида «Total Eren», «Veolia», «EDF», «Orano», «Lactalis», «Carrefour» ва «Shiever» каби халқаро миқёсдаги компанияларнинг ўзаро манфаатли фаолияти қайд этилди.

Маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришнинг аҳамиятига эътибор қаратилди.

Қувонарли томони шундаки, дунёнинг ривожланган мамлакатларидан бири – Франция билан Қозоғистоннинг тенг ҳуқуқли давлат сифатида бир-бирига дўстона қўл узатиши, ўзаро иқтисодий ҳамкорликларнинг йўлга қўйилиши бу юртимиз истиқболини янада ёрқин бўлишидан далолат беради. Зотан, бугун Янги Қозоғистонга дунё қучоқ очмоқда.              

Akorda.kz, 2022-12-01, 02:21 237
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.