26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тулкибош туманида этносайёҳлик ривожланмоқда

Бу ҳақда брифингда туман ҳокими Н. Байғут маълум қилди

– Туманнинг ички ялпи маҳсулот ҳажми 80 миллиард 244 миллион 700 минг тенгени ташкил этди. Асосий капиталга йўналтирилган сармоя миқдори 11 миллиард 357 миллион 200 минг тенге. Саноат маҳсулотлари ҳажми 13 миллиард 314 миллион 900 минг тенгега етди. Бу кўрсаткичлар бўйича туман вилоятда пешқадам.

“Оддий буюмлар иқтисодиёти” дастури доирасида 7та, “”Бизнеснинг йўл харитаси” дастури доирасида “Даму” тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси” билан ҳамкорликда “Иккинчи даражали банк” қўшма лойиҳаси тайёрланиб, 31та лойиҳа молиялаштирилди, – деди Н. Байғут. 

Табиати хушҳаво туманда этно­сай­ёҳликни ривожлантиришга устувор аҳамият қаратилмоқда. Бугунги кунда туманда 32та сайёҳлик иншооти фаолият юритмоқда. Жумладан, 3та меҳмонхона, 6та болалар соғломлаштириш лагери, 2та соғломлаштириш маркази, 21та сайёҳлик ҳудуди ва сайёҳлик базаси мавжуд.

Аҳоли бандлиги ҳам туман ҳокимлигининг доимий эътиборида. Йил бошидан буён ижтимоий иш ўринларига 132 ёшлар амалиётига 319, “Илк иш ўрни” лойиҳасига 35 фуқаро йўлланди.  Давлат гранти бўйича режадаги 183 фуқарога қайтаримсиз грант берилди. 

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига 1066 фуқаро жалб қилинди. Давлат раҳбарининг “ҳар 10 минг фуқарога 100 доимий иш ўрнини очиш” топшириғи бўйича 848та иш ўрни ташкил этилди. 

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2022-12-01, 02:46 254
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.