26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қарияси бор  уйнинг  хазинаси бор

Вилоят марказида Республика фахрийлар кенгашининг 35 йиллигига бағишланган тантана ўтди.

1987 йили март ойида Алматида Республика фахрийлар кенгаши тузилганди. Ушбу йирик бирлашманинг вилоят, шаҳар ва туманлардаги бўлимлари бугунги кунда ҳам самарали фаолият юритмоқда. Ж. Мауленқулов  раҳбарлик қилаётган вилоят фахрийлар кенгашига 180 мингдан  зиёд меҳнат ва 21 нафар УВУ фахрийси аъзо. Кенгаш томонидан эҳтиёжманд фахрийларни  моддий, маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб, соғлигини  тиклаш учун барча шароитлар яратилмоқда.

Минтақанинг барча шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган фахрийларни вилоят ҳокими Д. Сатибалди муборакбод этиб, уларнинг ёш авлодни ватанга муҳаббат, умумбашарий қадриятлар ва иймон-эътиқод руҳида тарбиялашдаги беқиёс хизматига юксак баҳо берди. Вилоят ҳокими бир гуруҳ фаол  фахрийларга  мукофот ва  ташаккурномалар  топширди.

 Вилоят фахрийлар кенгаши раиси Ж. Мауленқуловни 75 ёшга тўлиши муносабати билан табриклаган Д. Сатибалди унга жамоат ишидаги самарали  фаолияти учун  самимий миннатдорчилик билдириб, сара ниятларини изҳор этди. Юбилярнинг кифтига тўн ёпиб, ташаккурнома тақдим этди.

Тадбир санъат усталари  томонидан тайёрланган катта концерт  дастурига уланиб кетди.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2022-12-03, 03:45 247
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.