26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Венгрия элчиси – Туркистонда

Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди Венгриянинг Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Отто Иван Рона билан учрашди.

Дархан Сатибалди Қозоғистон ва Венгрия ўртасидаги муносабатларнинг юксак даражада эканлигини таъкидлаб, Венгрия сармоясини жалб қилишга, икки томонлама муносабатларни кенгайтиришга масъул эканлигини маълум қилди.

– Биз Венгрия сармоядорлари билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Шу мақсадда “TURAN” махсус иқтисодий минтақаси ташкил этилмоқда. Минтақа қишлоқ хўжалиги бўйича юксак салоҳиятга эга. Сармоя билан бирга маданият, таълим  соҳаларида ҳам ҳамкорлик ўрнатиш айни муддао, деб биламан. Бундай учрашувлар ўзаро алоқаларни мустаҳкамлайди, – деди Д. Сатибалди.

Венгрия элчиси Отто Иван Рона Туркистондаги имкониятларни ўз давлатининг бизнес вакилларига тавсия қилишини айтди.

– Албатта, бизнесга бевосита таъсир кўрсата олмасак-да, ишончим комилки, вилоят ва венгриялик сармоядорлар ўртасида воситачи сифатида иш юрита оламиз.  Биз ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги, паррандачиликни ривожлантиришга доир тавсиялар бера оламиз. Кейинги учрашувда аниқ таклифларни муҳокама қилиб, шартнома тузамиз, – деди элчи.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-12-03, 03:46 469
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.