26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бейсен Тажибаев – ҳоким ўринбосари

Қозоғистон Республикаси Президенти Девони билан келишилган ҳолда, вилоят ҳокимининг фармойиши билан Бейсенбай Тажибаев Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди. Дархан Сатибалди янги ўринбосарни вилоят фаолларига таништирди ва унинг фаолиятига муваффақиятлар тилади.

– Давлат томонидан юксак ишонч ва масъулият юкланди. Мафкура, маданият, спорт, сайёҳлик соҳаларида муҳим тадбирларни амалга ошириш зарур. Ушбу масъулиятли вазифаларни адо этишда муваффақиятлар тилаймиз, – деди Дархан Сатибалди.

Тажибаев Бейсенбай Даулетули 1982 йил Жанубий Қозоғистон вилоятида туғилган. Мутахассислиги – журналист, ҳуқуқшунос. 2002 йилда “Шымкент келбеті” – “Панорама Шымкента” газеталарида мухбир бўлган. 2005-2017 йилларда “Қозоғистон Республика телерадиокорпорацияси” ҲЖ вилоят бўлими муҳаррири, ЖҚВ ҳоким девонининг матбуот хизмати раҳбари, “Оңтустік Қазақстан” ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири, “Айқын” газетаси мухбири лавозимларида ишлаган. 2018-2019 йилларда Туркистон вилояти ички сиёсат бошқармаси раҳбари бўлган. 2019-2022 йилларда Nur Otan  партияси Туркистон вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари, 2022 йил март ойидан  бугунги кунгача “AMANAT” партияси вилоят филиали ижроия котиби лавозимида ишлаб келган. 2020 йилдан Туркистон вилоят маслаҳатининг еттинчи чақириқ депутати, партиянинг маслаҳатдаги фракция раҳбари бўлган.

Шунингдек, минтақа раҳбари  бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимини бўшатган Сакен Қалқамановни қабул қилиб, Туркистон вилояти равнақига қўшган ҳиссаси учун минатдорчилик билдирди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-12-03, 03:49 551
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.