26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайёҳлик тараққиётга пойдевор бўлади

Тўлебий тумани табиати, осмонўпар тоғлари, бетакрор хушманзара табиати ва иқлим шароитлари билан сайёҳлик индустриясини ривожлантириш учун қулай ҳудуд ҳисобланади. Тоғ, тоғолди ва ўрмон хўжаликлари ҳудудида туризм йўналишлари ривожланмоқда. Айни пайтда туманда 1та тоғ-чанғи курорти, 4та санаторий, 71та дам олиш маскани, 64та истироҳат боғи мавжуд. 

Бундай мафтункор жойларда сайр қилиб, дам олиш нафақат маҳаллий, балки, хорижлик сайёҳларга ҳам жуда манзур бўлади. Шу боис йилнинг тўрт фаслида ҳам сайёҳларни қабул қилиш ва уларга сифатли хизматлар кўрсатиш имкониятини яратиш кўзланмоқда. 2022 йилнинг 10 ойида ушбу дам олиш масканларига 32 мингдан зиёд одам ташриф буюрди.

Туманда 2022 йилнинг 10 ойида асосий капиталга йўналтирилган сармоялар ҳажми 14 миллиард 624 миллион тенгени ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 миллиард 128 миллион тенгега кўп. 

Жорий йилда “Бизнеснинг йўл харитаси – 2025” дастури ва “Тадбиркорлик қиронлари” лойиҳасини молиялаштириш якунларига кўра, хусусий тадбиркор Э. Еспенбетова томонидан Диханкўл қишлоғида қиймати 57 миллион тенгелик “Дихан тау” соғломлаштириш маркази ишга туширилди. Мажмуа бир вақтнинг ўзида 25 оилани қабул қилади.

Шунингдек, Кўксаёқ қишлоғида “Сақ” ҳордиқ маскани барпо этилмоқда. 

Бундан ташқари, Кемекалған қишлоқ округидаги «Алма-Тау» тоғ курортида қўшимча меҳмонхона ва спорт мажмуаси қурилмоқда. Яқин кунларда улар фойдаланишга топширилади. Лойиҳа қиймати 2 миллиард 650 миллион тенге.

Вилоятда тоғ туризмини ривожлантириш мақсадида “Қасқасу” сайёҳлик-соғломлаштириш мажмуаси лойиҳаси амалга оширилади. Унинг инфратузилмаси учун вилоят бюджетидан 1 миллиард 50 миллион тенге маблағ ажратилди. Айни пайтда йўллар ва электр тармоқлари қурилиши давом этмоқда.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2022-12-13, 03:14 678
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.