26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Оқ либосли фидойилар

Бугунги кунда мамлакатимиз томонидан хусусий клиникаларнинг ҳам давлат  харидини олиши учун барча имкониятлар яратилмоқда. Тўсиқлар олингач, бизнесга ҳам иштиёқ кучайди. Яхши томони, хусусий тиббиётни ривожлантириш борасида амалга оширилётган кўплаб саъй-ҳаракатлар натижасида хусусий клиникаларда замонавий тиббиёт технологиялардан фойдаланган ҳолда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Шулардан бири – Қорабулоқ қишлоғидаги “Ал-Каусар” хусусий клиникаси. Бу ерда беморларни шифокор кўрсатмаси бўйича даволаб, турли муолажалар амалга оширилади. Даволаниш ҳамда ҳордиқ чиқариш маркази замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Хасталаниб, ушбу клиникада даволанишни бошладим.

Шифо масканида Шерзод Нишонов, Бунёд Эрметов каби малакали шифокорлар фаолият юритади. Ташҳис қўйилгач, муолажаларни ёзиб беришди. Игна терапияси ва уқалаш муолажалари тавсия қилинди. Кунига 4-5 муолажалардан ташқари, шифобахш гиёҳлар дамланмаси берилди. Таомлари ҳам сифатли, бино атрофи топ-тоза. Ички тартиб ҳам даволанувчиларнинг кўнглидан чиқади. “Ҳамшира – шарафли касб” дейишади. Улар беморга тиббий ёрдам кўрсатиб, доим назорат қилиб туришди. “Ал-Каусар” ҳамширалари Ақида Карибоева ҳамда Мухлиса Тошметовалар ҳар бир беморга ғамхўрлик қилишмоқда. Уларга алоҳида миннатдорчилик билдираман. “Оқ либосли фидойилар” деган шарафли номга лойиқ инсонлар.

Смағул БЕЛТАЕВ, Ақбулақ овули. Тасвирда: бош шифокор Шерзод Нишонов, 2022-12-15, 04:30 967
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.